islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Нафсингизни билмоқчи бўлсангиз Қуръондан сўранг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар ва севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз салоту саломларимиз бўлсин.

Дунёда шоҳмисан, косибми, тожир,

Нафсинг ватанидан қалбингни қочир.

Мадинага кўчган муҳожир дерлар,

Роббига кўчганлар – аслий муҳожир!

Мирзо Кенжабек

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Сизлардан бирортангиз ўз нафси ҳақида сўрамоқчи бўлса, фақат Қуръондан сўрасин. Агар у Қуръонни севса ва ундан ҳайратга тушса, демак, у Аллоҳ ва Унинг расулини севар экан. Борди-ю, Қуръонни ёқтирмаса, демак, у Аллоҳ ва Унинг расулини севмас экан”.

 Қуръонни севиш дегани соф араб тилида тартил билан маъно мазмунига аҳамият берган ҳолда ўқиш назарда тутилган. Бир сурани яхши қоридан ўтказиб ўқиш қийин ишмаску. Араб ҳарфида Қуръон ўқилмаса Аллоҳ ирода этган маъно бўзилади. Ҳарфлар маҳражлари тўғрисида кўпгина уламолар китоблар ёзиб шу тартибда устозлар кўрсатмаси ва ижозалари орқали ўқишни бўюриб, шу тартиблар асосида ўқишни бизга тавсия этган. Устози ҳозиқдан ўтказмасдан туриб намозда ўқиш мутлоқо дуруст бўлмайди. Аксарият намозхонларимиз Қуръонни шундай бўзиб ўқийдики эшитган киши йиғлагиси келади. Суфи Аллоҳёр ҳазратлари: “Бир ҳарф билан намоз вайрондир”, деганлар. Фиқҳ китобларида бу мавзу доирасини мисоллар билан кенг маънода тушунтирганлар. Энг данкаса мусулмонлар учун уч ёки тўрт сурани устоздан ўтказиб кейин намозда ўқиши лозим бўлади. Намоз билан уйнашиб бўлмайди. Қиёматда биринчи навбатда намозингиз ҳолати ҳақида сўраласиз.

Суфёни Саврий розияллоҳу анҳу Халифа Мансурга шундай деди:  – Эй халифа, бу намозинг намоз эмасдур! Қиёмат кунида бу намозингни қайтариб, юзингга урадики парча- парча бўлиб кетади, деб қўрқмасдан тўғрисини айтдилар. Шу гаплари учун жазоламоқчи ҳам бўлдилар. Аллоҳ у зотга нусрат берди. Биз ҳам у зоти шарифлардан ўрнак олган ҳолда уларга чиройли тавсиялар бериб тўзатсак мақсадга муофиқ бўлади. Саъид ибн Мусаййаб розияллоҳу анҳуга ёронлари келиб эй шайх сизга нега Ҳожжожи золим зиён етказаолмаяпди, деб сўрадилар. Мен бир марта унга эй бола намозингни тўғри ўқи деб танбеҳ берганман. Шунда у мендан уялиб чиқиб кетганди. Шундан бери олдимга келишга журъати етмайди деганлар.  Яна бир мисол Саъид ибн Мусаййаб розияллоҳу анҳу кечалардан бирида Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида Умар ибн Абдулазизнинг жаҳрий қироат қилаётганларини эшитдилар. У зот хушовоз эдилар. Саъид ибн Мусаййаб ғуломига: “Ана у намоз ўқиётганга бориб айтгин, овозини пасайтирсин”, дедилар. Ғулом бунга жавобан: “Масжид бизники эмас-ку, бу одамнинг ҳам насибаси бор- ку?!” – деди. Шу пайт Саъид овозларини баланд қилиб: “Эй намозхон, агар намозинг билан Аллоҳни хоҳласанг, овозингни пастроқ қилавер, агар одамларни хоҳласанг, зеро улар ҳаргиз сени Аллоҳ ҳузурида бирор нарсада ҳеч қандай беҳожат қилолмайди”, – дедилар. Шундан сўнг Умар ибн Абдулазиз сукут сақлаб, намозининг ракатини енгиллаштирди. Салом бергач, оёқ кийимини қўлига олиб, тезда чиқиб кетди. Ваҳоланки, у ўша пайтда Мадинанинг амири эди. Умумий хабарда: “Махфий амал ошкоро амалдан етмиш баробар афзал бўлди”, дейилган. Байҳақий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ризқнинг яхшиси кифоя қиладигани. Зикрнинг яяхшиси махфий бўлганидир”.

Муҳаммад ибн ал- Қурзий айтадилар: “Қиёмат кунида инсонлар Қуръонни Аллоҳдан эшитганларида, гўёки уни асло эшитмагандек ҳолга тушадилар”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Қуръон сени (гуноҳлардан) тўхтата олгунча ўқи. Агар Қуръон сени тўхтата олмаса, демак, сен (Қуръон) ўқимабсан”. Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламга тўлиқ эргашинг!  Қарорингизни қатъий қилинг! Рўзангиз очлик ва чанқоқлик, бедорлигингиз чарчоқ ва уйқусизликдангина иборат бўлиб қолишидан сақланинг!

Қуръони каримга эътибор – Аллоҳ билан алоқа қилишнинг калити. Қуръонни бошқалар билан дарс сифатида ўрганиш эса, унинг маъноларини тадаббур қилиш ва тушуниш демакдир. Бу ҳам яхшилик ва тақво йўлидаги ҳамкорликнинг бир кўриниши саналади. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун Қуръонни дарс сифатида ўрганишда Жаброил лайҳиссаломни танлади.

Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ ҳадисларни шарҳлар экан, шундай дейди: “Ҳадисдаги тиловатдан мақсад қалб ҳозир бўлган ҳолда маъноларини тушуниб ўқишдир”[1].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Уч кундан кам муддатда Қуръон ўқиган одам (унинг маъноларини) тушунмайди[2], деган ҳадислари эса, фақат Рамазонда Қуръон ўқийдиган ва бошқа вақтлари Қуръонга қарамайдиган кимсаларга нисбатан айтилган. Энг муҳими, қуръон тиловатида ундаги хабарларни тасдиқлаш ва аҳкомларни бажариш талаб этилади. Чунки Қуръон банданинг фойдасига ёки зарарига ҳужжатдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган: “Албатта, Қуръон шафоат қилинган шафоатчи, тасдиқланган ҳаракат қилувчидир. Ким уни олдига қўйса, жаннатга етаклайди. Ким уни ортига қўйса, жаҳаннам оловига бошлайди”[3].

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улуғ ва азиз Қуръон оятларини шу тарзда таълим берганлар.  Абдураҳмон Суламий розияллоҳу анҳу шундай деган: “Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ва бошқа шу каби Қуръон ўқийдиганлар бизга айтиб беришди: “Биз Расулуллоҳдан ўн оят ўргансак, ундаги илм ва амални ўрганмагунича бошқасига ўтмас эдик. Биз Қуръон, илм ва амални бирга ўргандек”. Имом Суютий раҳматуллоҳи алайҳ бу гапларга шундай қўшимча қилади: “Шу боис улар битта сурани ёдлашда узоқ муддат қолиб кетишар эди”[4].

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръонни қалбларига тўлиқ жамлаган ва маъноларини мукаммал тушунган зот бўлишларига қарамасдан Қуръонни ўқиш ва ўрганишга шу даражада муҳаббатли ва эътиборли бўлганлар. Аллоҳ таоло шундай деган:

Зеро, уни (Сизнинг дилингизда) жамлаш ҳам, (тилингиздаги) қироати ҳам Бизнинг зиммамиздадир. Бас, қачон биз (Жаброил тилида) уни ўқисак, Сиз ҳам уни ўқишга эргашинг! Сўнгра уни (Қуръонни) баён қилиб бериш ҳам, албатта, Бизнинг зиммамиздадир”. (қиёмат сураси, 17-19- оятлар). Шундай экан, Қуръоннинг ҳидоятини ўрганиш, унинг маъноларини қалбимизга жойлаш, унга муофиқ амал қилиш ва унга нисбатан тавозели бўлиш учун биз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак эмасми?!

Рамазон ойи Қуръон ойидир. Бу ойда Қуръонни маъно ва мазмунига аҳамият бериб тартил билан ўқиладиган ойдир. Қуръонни маъносига ошна бўлиб уни ҳис қилиб хушхабар ўринларида севиниб, маҳзун ўринларида йиғини билдирмасдан, ошкор этмасдан йиғлашлик суннатдандир. Қуръонни ҳаётингиз мазмунига айлантириш учун ўқиш билан биргаликда маъно ва мазмунини ҳам тез айлантириш керак бўлади. Минг маротаба ўқигандан бир марта маъносига шерик бўлиб ўқиб тугатган афзалдир. Қаранг ва эътибор беринг! Расулуллоҳ, саҳобалар, тобеъинлар ва табатобеъинлар ва барча асарлари ва ваъзи иршодлари ва сулуклари билан китоблар туридан ўрин эгаллаб то қиёмат кунигача сизу бизнинг севиб қўлма- қўл қиладиган китоб соҳиблари бўлган зоти шарифлар то қиёматгача барча муслим ва муслималарнинг азиз Қуръон моҳирлари бўлиб қолади. У зоти шарифлар Қуръон ва Қуръон ойи бўлган рамазондан катта қўвват заҳирасини ўзларида ҳосил қила олишган. Сиз бутун вужудингизу ҳаёли фикрларингизни Қуръонга бермас экансиз у ҳам сизга керак бўлган нарсани бермайди. Қуръонни билган ҳамма илмларнинг сирларини билади. Буни биз денгизга қиёсласак гўё қиёсимиз чиройга айланармиди. Денгизнинг тубига шунғиган инсон унинг барча сирларию маъносига гувоҳ бўлади. У ерда инсон қанчадан қанча дуру- гавоҳирлар ва сон- соноқсиз гўзал нарсаларга кўзлар гувоҳ бўлади. Улардан бизга бир қисм зубдасини келтиради.

“Ким агар Қуръон лаззатини тота олса! Ўлим аччиғлигини асло сезмайди”.

Қуръонни севганни Аллоҳ севар. Ундан юз ўгирган буюк раҳматдан юз ўгирибди. Қуръонни шундай севиб ўқингки сиздан ортиқ ўқийдиган дунёда топилмасин. Қуръонни шундай ўқингки сизнинг атрофингизда фаришталар жам бўлсин. Қуръонни яширин жойда ўқингки унинг авозлари ғафлат қалбларни ўйғота олсин. Қуръонни шундай иҳлос билан ўқингки бутун вужудингизни Аллоҳнинг ишқи муҳаббати эгалласин. Қуръонни шундай ўқингки ундан сизни ҳеч бир нарса чалғита олмасин. Қуръонни Рамазонда  шундай кўп ўқингки ҳатто сизга Имом Шофеъийлар ҳам тан берсин. Қуръонни сифатлаш ва уни охирига етгазиш Аллоҳга ҳосдир.

Аллоҳим барчаларимизни бу маълумотларга амал қиладиган муҳсинлардан қилсин.

Соллаллоҳу ъала сайидина ва мавлана Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллам.

Юнусобод Оқтепа жоме масжиди имом ноиби

Урол Назар Мустофо тайёрлади

[1] Фатҳул борий, 9/45.

[2] Абу довуд ривояти, 1392-ҳадис. Ибн Ҳиббон ривояти, 758-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.

[3] Абдураззоқ, 6010-ҳадис.

[4] Суютийнинг “ал-итқон”асари, 2/468. Юқоридаги ҳадисни Аҳмад ривоят қилган (5/130).

227470cookie-checkНафсингизни билмоқчи бўлсангиз Қуръондан сўранг
Дўстларга улашинг:

Мавзуга доир:

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!