Диёримиз мустақилликка эришгач, Бухорийлар китобларини ўқиб-ўрганиш, нашр этиш ва оммага етказиш бўйича изланишлар бошланиб кетди. Натижада бир неча китоблар таржималари бирин-кетин ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди. Бундан ташқари, кўплаб мақолалар, алоҳида рисолалар ёзилди, таржималар қилинди ва қилиняпти.
Бухоролик уламоларнинг орасида энг кўзга кўрингани шубҳасиз Имом Ал Бухорийдир. Имом Ал Бухорийинг шох асари бўлмиш “Саҳиҳул Буҳорий” олим машаққатли меҳнати маҳсули сифатида ҳадис илмида катта аҳамиятга эга. Ислом дини таълимотининг Қуръондан кейинги иккиинчи асосий манбаси саналган ҳадис тўпламларидан бирини таълиф этган Имом Ал Бухорий, энг аввало “Саҳиҳи Бухорий” китоби, шунингдек, тақво, ровийларининг исми ва лақаблари ҳақидаги ҳадисларнинг иллатлари ва оғишлари, ихтилофлар ва баҳслар тўғрисидаги асарлари билан маънавият тарихида ўчмас из қолдирган. Бундан ташқари Бухоро шаҳри шунчалар кўп уламоларга бешик бўлганки уларнинг баъзилари хақида маълумот бериб ўтишни лозим деб топдик.
Андакий
Ханафийлар шайхи, Мованоуннахр муфтийси Абул Музаффар Абдулкарим ибн Абу Ханифа Андакий Андак-Бухоро қишлоқларидан бири.
Абдулазиз Халвоийдан фиқхни ўрганганлар ва жуда кўп олимлардан хадис ривоят килганлар.
У кишидан Усон ибн Али Пойкандий хадис эшитганлар.
Андакий 481 йилнинг шаъбон ойида вафот этганлар.
Аҳмад ибн Абдулвохид Бухорий
Аллома, усул илмининг билимдони, илм қуёши Абул Аббос Аҳмад Ибн Абдулвохид ибн Аҳмад Максидий Ханбалий. Буҳорий лақаби билан машҳур бўлганлар .У киши – ҳофиз зиёнинг акалари, шайх Фахрнинг оталари. 564 йилда таваллуд топганлар. Илм талабида юрт кезганлар.
Бир муддат Бухорода яшаб, Абул Хаттоб шарафнинг хизматларида булганлар. Мантик ва фалсафа илмининг Розий Насобурийдан ўрганганлар. Жуда зийрак, қомусий олим, усул, мантиқ ва фалсафанинг билимдони, виқорли, фасоҳатли, олийжаноб, далил келтиришда бурро, ўткир фикрли эдилар. Кўпларнинг мактовларига сазовор бўлганлар.
Илм хазиналаридан бўлган ушбу киши Химсда ҳам бир муддат яшаганлар.
623 йил жумодул охирининг ўрталарида вафот этганлар.
Аҳмад Ибн Исхоқ
Имом, зохид, обид, серғайрат, Ислом чавандозларидан Абу Исхоқ Аҳмад ибн Исхоқ. Сурмор аҳлидан. Сурмор-Бухоро қишлокларидан бири . Аҳмад ибн Исхоқ ишончли ровийлардан бўлиб, бу кишининг шижоатлари ибрат килинган. У киши олим, илмига қилувчи обидлардан хам эдилар. Аҳмад Сурморий 242 йилнинг рабиъул охир ойида вафот этганлар. Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин.
Аҳмад Ибн Хафс
Фақих, аллома, Мовароуннахр шайхи, машриқ фақиҳи Ахмад ибн Хафс Бухорий Ханафий. Аллома, ханафийлар шайхи, фақих Абу Абдуллох Муҳаммад ибн Хафснинг оталари. Илм талабида юрт кезганлар, бир муддат Муҳаммад ибн Хасанга шогирд тушганлар. Тафаккурда пешқадамлардан бўлганлар. Вакиъ ибн Жаррох, Абу Усома ва шу табақадагилардан хадис эшитганлар. Фақиҳ Абу Хафснинг таваллудлари – 150 йил ”Банда тўрт нарсага: Аллоҳнинг яккаю ягоналиги- Унинг шериги йўклигига, Аллох таоло мени хақ билан жўнатганлигига, ўлимдан сўнг қайта тирилишга ва такдирнинг яхши-ёмонлиги Аллоҳдан эканлигига иймон келтирмагунча мўмин бўлолмайди”,-деганларини айтиб бердилар. Абу Хафс 217 йили муҳаррам ойида Бухорода вафот қилганлар.
Балъамий
Етук вазир, имом, таникли мардлардан, фақих Абул Фазл Мухаммад ибн Убайдуллох ибн Муҳаммад ибн Ражо Тамимий Балъамий Бухорий. Муҳаммад ибн Насрга шогирд бўлиб, йулларидан юриб, кўп хадис тинглаганлар. Мактуб ёзиш қоидаларига моҳир бўлгандар, замондошларидан ўзиб кетганлар. Пешқадамлик ва бошкарувчанликда олий мартабага эришганлар.
Бу кишидан кўплар хадис ривоят қилганлар.
Мавоуннаҳр ҳукмдори Исмоил ибн Аҳмаднинг вазири бўлганлар. Амир Маслама ибн Абдумалик Румни фатҳ этганларида, Балъам шахрига вазир этиб тайинланганлар. Балъамийнинг “Китобу талкихил балога” ва “Китабул маколот” ва бошқа асарлари бор.
329 йил сафар ойида вафот этганлар.
4-курс талабаси Ё.Атаджанова