islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қадимги хат турларига оид нодир манба “Мажмуъатул-хутут” асари ҳақида

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг “Манбалар хазинаси” фондида 50-рақамда “Мажмуъатул-хутут” (مجموعة الخطوط) асари сақланиб, тадқиқ этилмоқда. Қадимги ёзув турлари, уларнинг тараққиёт босқичи ҳақида қимматли маълумотларни берадиган мазкур қўлёзма тадқиқ жараёнида бу турдаги бошқа асарлардан ўз нодирлиги билан ажралиб туриши аниқланди.

ХХ аср бошларида кўчирилган мазкур асар Маҳмуд Ғаззоний томонидан тарқим қилинган, яъни тузиб чиқилган. Қўлёзманинг муқова ва матн ўлчамлари: 13,5х22; 7,5х15,5 см. Қўлёзма фабрика қоғозига тахминан ХИХ аср охирларида кўчирилган. Aсардан 60 дан ортиқ хат турлари алифбоси ўрин олган бўлиб, унда қадимги ёзув турларидан тортиб, ўрта аср ёзувлари, ҳатто уларнинг тараққий етган шакллари кўрсатилган(!).

Жумладан:

— Одам (а.с.) давридаги “Сарбони” ёзуви (ерамиздан авв. 3760-йил.);

— Шис (а.с.) давридаги “Сулёний”, “Салбобий” ёзуви (ерамиздан авв. 3670-йил) каби кўплаб пайғамбарлар даври алифболари;

— геокосмографик асарларда учрайдиган турли хил ёзув турлари;

— аниқ фанлардан кимё фанида қўлланиладиган махсус ёзув турларидан — “Баклатил”, “Симёи сағир”, “Симё ва кимё” каби хат турлари бор.

Эътиборлиси, тадқиқот жараёнида қадимги хат турларига бағишлаб ёзилган бошқа асарлар ҳамда ёзма ёдгорликларда 50-рақамли қўлёзмадаги хат турларининг аксарияти акс етмагани аниқланди. Жумладан, И.Фридрихнинг “История письма”, Мулло Ҳошим Бағдодийнинг “Хатти арабий”, “Aтласи хат” каби асар ва атласлари, Д.A.Клеменц (1848-1914) ва унинг хотини Йелизавета Клеменцлар томонидан очилган ҳамда В.В.Радлов (1899), В.Томсен (1922), Х.Шедер (1924), Д.Росс (1930) ҳамда Г.Aйдаров (1971) томонидан ўрганилган, 712-716-йиллари ёзилган Тўнюқуқ битиги ёзуви, ерамиздан аввалги ХVIII асрга оид миххатда ёзилган Хамураппи Қонунлари, Ерон шоҳи Доро I (э.авв. 521-486 йй) буйруғига биноан яратилган қадимги форс ёзуви – бўғинли миххат, ийератик ёзув (э.авв. VII аср), шунингдек, копт, деванагар, орий, каннада, сингал, тибет, лаосс, тай, хитой, мўғул, черок, кри, демот каби юздан ортиқ ёзув турларида айрим ёзув турлари бор холос.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Манбалар хазинаси” фондида сақланаётган 50-рақамли қўлёзмадаги айрим ҳарфлар дунёнинг турли ҳудудларида топилган ёзма ёдгорликларда учрайди. У ёдгорликларнинг аксарияти фанга номаълум бўлган ёзув турлари бўлиб, келажакда бўлим фондида сақланаётган кўплаб ёзув турларига доир ноёб китоблар орқали уларни ҳам ўқиш, тадқиқ етиш имконияти юзага келса ажаб емас(!).

Маълумки, дунёдаги кўпгина моддий ёдгорликларда қадимги ёзув турлари акс этган ёзма манбалар ҳам учрайди. Ёзма ёдгорликларни қидириб топиш ва улардаги битикларни ўқиш-ўрганиш қадим сивилизациялар ва инсоният тафаккури тадқиқида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, олимлар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилади(!). Ю.В.Кнорозовнинг “Письменность индейцев майя” номли тадқиқотида хат ёзувларини, ийероглиф, графема (бир маъноли сўзлар) ва аллографларни таҳлил қилган. Шунингдек, Ж.Хантер ва Н.В. Гуров, A.A.Молчанов, В.П.Нерознак, С.Я.Шарипкин ҳам бу борада тадқиқотлар олиб борганлар.

Юртимиз олимлари ҳам ушбу соҳа ривожида ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан, ХХ асрда яшаб ижод етган жадид — Исъҳоқхонтўра Ибратнинг “Жомеъул-хутут” (40 га яқин қадимги хат турлари ҳақида), A.Муродовнинг араб графикасига оид “Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан” ҳамда “Хат ва хаттотон”, Масъудали Ҳакимжоннинг “Хатти муъаллимий” каби тадқиқотларини санаб ўтиш мумкин.

Шунингдек, қадимги хат турларига оид ёзма ёдгорликларни қидириб топиб, уларнинг алифбосини тузиш ҳам кенг йўлга қўйилган. Республикамиз қўлёзма фондларида сақланаётган қадимги хат турларига бағишланган кўплаб асарлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланаётган “Жомеъул-хутут”, “Хат ва хаттотон”, “Aжойибут-табақот” каби ўнлаб асарлар шулар жумласидан.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Манбалар хазинаси” фондида сақланаётган “Мажмуъатул-хутут” асари ҳам келажакда алоҳида тадқиқотларни талаб қиладиган манба бўлиб хизмат қилади. Тарихчи, археологларга эса муҳим қўлланмалардан саналади.

Лобар Aсророва,

Ўзбекистон халқаро ислом адемияси

“Манбалар хазинаси” бўлими катта илмий ходими т.ф.ф.д. (PhD)

239470cookie-checkҚадимги хат турларига оид нодир манба “Мажмуъатул-хутут” асари ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: