Жамоатчилик фаолининг сўзларига кўра, пандемия пайтида ижтимоий тармоқларда киберҳужум муаммоси сезиларли даражада ошган. Ўсмирларнинг 30 фоизи киберҳужумни одатий ҳол деб билишади, бунга кўпинча Инстаграм, ТикТок ва Твиттерда дуч келишади.
“Ўсмирларнинг 72 фоизи туҳмат, ҳақорат, таҳдид, босим, товламачилик, алдов каби у ёки бошқа шаклдаги онлайн зўравонликка дуч келади”, дейди Хавфсиз интернет лигаси директори Екатерина Мизулина “Туҳмат ва безорилик” номли давра суҳбатда.
Жамоат фаолининг сўзларига кўра, интернетда “анонимлик” ҳисси безориларда “мутлақ жазосизлик ҳолатини” келтириб чиқаради. “Киберҳужумларнинг тарқалишида Инстаграм, ТикТок, Твиттер, Фейcбук, Ватсап ва ВКонтакте ижтимоий тармоқлари етакчи ҳисобланади”, – деди Мизулина ўз тақдимотида.