Ижтимоий тармоқларда шахсий маълумотларни нашр этиш тавсия этилмайди. Экспертларнинг фикрича, фуқаролар ўзларига тегишли ҳужжатларнинг суратларини жойлаштиришда эҳтиёт бўлишлари керак.
Масалан, транспорт карталари, авиа-поезд чипталари, электрон ҳамён, пластик карталар, маросим, тадбирлар таклифномалари фотосуратларини тарқатмасликка лозим. Бундай хабарлар туфайли онлайн жиноятчилар фойдаланувчининг профилига, ҳисоб рақамларига, шунингдек паспорт маълумотларига киришлари мумкин.
“Сиз тадбир чипталари расмини эълон қилмаслигингиз керак. Гап шундаки, улардан олинган маълумотлар ёрдамида сизнинг чиптангизни брон қилиши ёки бекор қилиши ёки ўрнингизга бошқа одамни ўтказиши мумкин. Ёки “безорилар” тадбирда сизнинг ўрнингизни бошқа жойга алмаштириб қўйиши мумкин”, – деди мутахассис.
Мутахассислар авиа чипталар билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантиради. Саёҳатчилар кўпинча чипта фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирадилар. Аммо бу қатъиян ман этилади. Бу ҳужжатлар шахсий маълумотларга қараганда кўпроқ маълумотни ўз ичига олади. Агар маълумотлар фирибгарларнинг қўлига тушса, бу муаммо туғдириши мумкин. Британия ҳукумати алоқа маркази мутахассиси Лиза Фортенинг айтишича, штрих-кодни сканерлашда тўлиқ исм, туғилган сана, аэропорт ва борар жойи, парвоз рақами, ўриндиқ рақами ва олти хонали PNR (йўловчи номи ёзуви) кодини топиш мумкин.
Штрих-код авиакомпания веб-сайтининг брон қилиш бўлимида мавжуд бўлган маълумотларни ўз ичига олади. Бу, авиакомпания орқали амалга оширилган машина ижараси ёки меҳмонхонани брон қилиш тафсилотлари, телефон рақами ва электрон почта манзили, ишлатилган банк картасининг охирги 4 рақами ва чиптани ким тўлаганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳисобланади. Саёҳатчиларнинг ногиронлиги ёки тиббий муаммолар ҳақидаги маълумотлар ҳам ўша ерда сақланади. Агар бортга чиқиш картаси тасвири ижтимоий тармоқларда жойлаштирилса, киберҳужум қурбони бўлиш эҳтимоли бор. Фирибгарлар штрих-кодни сканерлаши ва барча маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлишлари, сўнгра товламачилик учун фойдаланишлари мумкин.
Геотеглар ҳам айниқса хавфлидир. Баъзи жиноий гуруҳлар уй эгалари йўқлигида ўғирлик қилиш учун геолокацияни кузатадилар.