islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

❓ Ёмон кўздан қандай қутулиш мумкин?

❗️ Кимнингдир бошқаларга кучли ҳайрат ва ҳавас билан қараши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегиши ҳақдир», дедилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Олимлар аниқладиларки, ҳасад ва ҳайратга тўла кўз қараши био оқимларни тафаккур объектига ўтказишга қодир.

Баъзи одамлар ўз “қобилиятларини” билиб, бундан фойдаланиб, бошқаларга нисбатан салбий руҳий таъсир ўтказишга уринадилар.

❗️ Салбий руҳий таъсир одамнинг боши ва танаси бўйлаб сезилади.

Шунинг учун кўпинча васваса, баъзи одамлар билан муносабатнинг тўсатдан бузилиши, вазн йўқотиши, тез -тез касал бўлиб қолиши ва буни шифокорлар аниқлай олмасалар кўз теккан деб таҳмин қилинади.

❗️”Ёмон кўз” соғлом танани дард чекишига, эр-хотин ўртасида низо туғдиришига сабаб бўлиши мумкин.

✅ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда унга мурожаат қилган одамларга Қуръони каримдан суралар ва оятларини ўқиб шифо бердилар.

❓ Улар қандай суралар эди?

“Бақара”, “Ёсин”, “Соффат”, “Ихлос”, “Фалақ” ва “Нас” суралари. Ушбу сураларни кўз текканда ўқиш билан бирга, ундан ташқари эрталаб ва шом пайтида ўқиб ўзига дам солиб юрса, кўз тегишини олдини олади.

Аллоҳ таоло Қуръонда шундай марҳамат қилади: (Аллоҳдан) сабр ва намоз ила ёрдам сўранглар… (Бақара, 45).

Лекин, агар одам касал бўлиб қолса ёки зарар кўрса, кўз тегса, сеҳргарларга, фолбинларга, номаълум табибларга ва мунажжимларга шошилмаслиги керак, чунки бу гуноҳ ҳисобланади.

Сеҳр, фолбинлик қилган, уларнинг таъсири остида бўлган, уларга ишонган ва уларнинг маслаҳатларига амал қилган, шунингдек кимнидир шу йўллар билан даволамоқчи бўлган киши, қандай қилиб куфрга тушиб қолганини сезмайди, бу катта гуноҳдир.

✅ Ёмон кўзга ёки зарарга дучор бўлган киши, шариат бўйича рухсат берилган даволаниш усулларидан фойдаланиши ва фақат Аллоҳ таолодан ёрдам сўраши керак.

✅ Намоз ўқиши, таҳажжуд ўқиши ва зикр қилиши керак.

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

245460cookie-check❓ Ёмон кўздан қандай қутулиш мумкин?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: