islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шаббир Аҳмад Усмонийнинг илмий мероси

Шаббир Аҳмад Усмоний роҳимаҳуллоҳнинг энг буюк таълифотларидан-“Ал-Фавоидут-тафсирийя” бўлиб, у “Тафсири Усмоний” номи билан машҳур бўлган ва “Фатҳул-мулҳим би-шарҳи саҳиҳи Муслим” асаридир. Бу асарга шайхимиз имом Кавсарий ва аллома Бадри Олам Миртаҳийнинг мадҳи ҳамда аср имоми Кашмирийнинг унга ёзган тақризи юқорида айтиб ўтилди.

Унинг “Ал-Фавоидут-тафсирийя” асари урду тилида ёзилган бўлиб, у Ҳиндистон шайхи деб аталган Маҳмуд Ҳасаннинг (роҳимаҳуллоҳ) (вафоти ҳижрий 1339.) Қуръони карим таржимасига ёзилган пухта илмий ҳошиялардан иборатдир. Шайхимиз Баннурий (роҳимаҳуллоҳ) ўзининг “Татимматул-баён фий шайъин мин улумил-Қуръон” китобида[1] Маҳмуд Ҳасаннинг (роҳимаҳуллоҳ) босқинчи золим инглиз ҳукумати тарафидан Малта оролида асирликда бўлган чоғида таълиф қилган бу таржиманинг фазилатларини зикр қилиб, шундай деб ёзади: “У бу таржимани ёзишни бошлади, ҳатто унинг ҳаққига тўла вафо қилган ҳолда тамомлади…, сўнг “Фавоиду тафсирийя” да уни шарҳлади, уни Нисо сурасининг охиригача келди ва Азиз Китобнинг назмига лойиқ бўлган тарзда ажойиб манҳажда, очиқ лафзлар билан мақсад ва муродини том маъноси билан ифодалаган ҳолда ёзиб битирди.

Кейин у ҳибсдан озод қилинди ва Ҳиндистонга қайтиб келди, шунда унга бир хасталик етди, битилган ажал унга фурсат бермади, ҳатто қазо вақти етиб келди ва Рафиқи-Аъло ҳузурига ҳижрий 1339-йилда кўчиб кетди (роҳимаҳуллоҳ).

Сўнг фалокат қўли Оли-имрон сурасининг баъзи фойдаларини зое қилди, яъни йўқолди, орадан бир муддат ўтди, унга ўхшаш ягона асарни тамомлаш учун бирор бир даҳо соҳиби топилмади, чунки китобдаги фойдаларни тамомлаш ва уни итмомига етказиш шайх ҳазратнинг иродасига мувофиқ бўлиши керак эди. Токи бу азалий саодатга эришиш ҳуқуқига унинг энг муршид талабаси ва хос соҳиби шайхимиз асрининг муҳаққиқи, мавлоно Шаббир Аҳмад Усмонийга насиб қилди, у (роҳимаҳуллоҳ) уч йил давомида ўз шайхининг усулларига риоя қилган ҳолда Қуръоннинг қолган бошқа фойдаларини ҳам калималарнинг дурлари ва маржонларидан териб, аҳли-бидъат ва аҳли-ҳаво тоифасидан бўлган, инглиз ва урду тилларида чоп этилган “Баёнул-Қуръон”нинг соҳиби Муҳаммад Алий Қодиёний Лоҳурий каби асрининг баъзи мулҳидлари томонидан айтилган мардуд ва қийматсиз лафзларнинг ва сохта даъволарининг асоссиз эканини  инсонларга етказиш орқали бу китобни тамомига етказди.”

Шайхимиз Баннурий яна шундай дейди: “Ким Қуръони каримнинг назмини урду ва ҳинд тилларида қисқа вақтда энг гўзал услубда ва энг фасиҳ услубда ўқишни хоҳласа, у машойихларимизнинг шайхи бўлган шайхул-аср, орифи-биллоҳ, ҳинд шайхи номи ила машҳур  мавлоно Маҳмуд Ҳасан Девбандийнинг (вафоти 1339 ҳ.) (роҳимаҳуллоҳ) ва ҳозирги асрнинг муҳаққиқи шайхимиз мавлоно Шаббир Аҳмад Усмонийнинг (роҳимаҳуллоҳ) “Фавоиди тафсирийя”сини мутолаа қилсин, албатта бу икки муаллиф асарда Китобнинг назми баёнида ва фасоҳатида Унинг нозил қилиниш мақсадларини бебаҳо калималар ва мадҳу-санога лойиқ лафзлар билан ажойиб бир тарзда келтирганлар.

Кўпинча, тафсир китобларидан иборат бундай катта мужаллад китобларни вароқланганда ва бундай порлоқ ва ажойиб модда қидирилганда бир муаммо ҳал бўлмаслиги мумкин, аммо бу асарда ўшамуаммо латиф бир ишора ва гўзал бир ибора билан ҳал қилинганини кўрасизки, Аллоҳ уларнинг бу гўзал саъй-ҳаракатларини чиройли мукофотласин,- илм таҳсили вақтида илм толибларидан ҳам кўра фозил кишилар ҳам ундан бирор бир ҳолда беҳожат эмаслар. Бизнинг қўлимизда бўлган араб тилида чоп қилинган тафсир китоблари орасида унинг ўрнини босадиган ёки у билан беллаша оладиган бирор бир китоб йўқ, дея олмайман, лекин шуни айта оламанки, бу китоб ўша тафсирлардан беҳожат бўлмаганидек, улар ҳам бунга эҳтиёжлари бордир”.

Бу “Ал-Фавоидут-тафсирийя” китоби форс тилига таржима қилинган ва Афғонистоннинг пойтахти Кобул шаҳрида учта жилдда чоп қилинган, шунингдек, у инглиз тилига ҳам ўгирилган. Айтишларича, китоб мидрос ва пушту тилларига ҳам таржима қилинган. Аллоҳ билувчироқдир.

Унинг (роҳимаҳуллоҳ) турли муносабатлар сабабли ёзган юксак илмий мақолалари ҳам мавжуд бўлиб, улар бир неча журналларда нашр қилинган, кейинчалик бу мақолаларнинг бари битта мажмуада “Таълифоти Усмоний” номи билан чоп қилинган. Бу нашр қуйидаги мақолаларни ўз ичига олади: 1. Ислом. 2. Ақл ва Нақл. 3. Ислом мўъжизалари ва ғайритабиийликлари. 4. Қуръоннинг эъжози. 5. Қуръонда мерож. 6. Қуръонда руҳ. 7. Қуёшнинг саждаси. 8. Жума хутбасининг таҳқиқи. Албатта, бу араб тили билангина амалга оширилади, бошқаси билан эмас. 9. Сунний ҳадя, яъни ҳақнинг ихтилофларда битталиги ёки турлилиги ва ёки унда тафсил борлиги. 10. Порлоқ юлдуз.

“Порлоқ юлдуз” мақоласида муаллиф ақлий ва нақлий далиллар билан исломда муртадликнинг ҳукмини баён қилган, бу рисолани таълиф қилишининг сабаби шуки, Афғонистон подшоси Амонуллохон қодиёний Неъматуллохонни ва унинг шериги бўлган Абдуллатифни гувоҳлар олдида тошбўрон қилдиришга ҳукм қилади. Кейин кофир қодиёнийлар тоифаси бу ҳукмга қарши намойишлар ва қаршиликлар уюштиришади ва бу ҳукмнинг шариатга мувофиқ эмаслигини даъво қиладилар. Шунда аллома Усмоний Китоб, Суннат, қиёс ва ижмога мувофиқ исломда муртадликнинг жазоси қатл қилишдан бошқа нарса эмаслигини исбот қилиб беради.

Қанийди, агар ўша диёрнинг аҳли-илмларидан бўлган фозил кишилардан бири муаллифнинг ва ҳинд ўлкасининг буюк уламоларининг мана шу ва бошқа илмий баҳс ва мақолаларини араб тилига таржима қилса, албатта, бу араб уламоларига янги бир туҳфа бўлар эди. Шоядки, ҳинд ёки Покистон фозилларидан бири менинг ушбу сўзларимни ўқиётган бўлса, мана шу муҳим ишга қўл урса яхши бўларди.

Муаллифнинг баъзи муҳим хитоблари “Хитоботи Усмоний” номи билан чоп қилинган бўлиб, уларни унинг шогирди шайх аллома устоз Муҳаммад Анворул-Ҳасан Ширкутий тартиблаган. Яна муаллифнинг “Анвору Усмоний” номли китоби ҳам нашр қилинган бўлиб, унда шайх Усмонийнинг машҳур илм ва сиёсат кишиларига ёзган мактублари жамланган. Бу мактублар илмий , фиқҳий сиёсий ва ҳадисга оид фойдаларни ўз ичига олади.

Яна шайх Ширкутий бошқа катта 704 вароқдан иборат бир китобни ҳам таълиф қилган ва уни “Тажаллиёти Усмоний” деб номлаган. Муаллиф бу китобда шайх Усмонийнинг илмий ҳаёти ҳақида узун ҳикоя қилади, унда шайхнинг тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, фалсафа, мантиқ ва жадал илмларидаги юксак мартабасини кўрсатган ҳамда шайх Усмонийнинг урду ва араб тилларидаги илмий хитобларининг кўпини ушбу китобга киритган. Бунда у муаллифнинг сиёсий ҳаётига ҳам тааллуқли нарсаларни қайд этган.

Унинг истеъдодли шогирдларидан бир нечаси “Саҳиҳу Бухорий”га оид унинг дарсларидан бир қанчасини урду тилида жамлаганлар, ана ўша мажмуълардан энг яхшиси ва мукаммали-“Фазлул-Борий шарҳу саҳиҳил-Бухорий” дир, бу китобни унинг закий фазилатли шогирди шайх, аллома, муҳаддис, муфассир, мавлоно Азизул-Ҳаққ Докавий Бангладеший тартибга келтирган бўлиб, бу зот бугунги кунда Даккадаги “Ар-Роҳманийя” жомеъасининг шайхул-ҳадиси ва ўша жомеъанинг муассиси ва раҳбари ҳисобланади. (ҳафизаҳуллоҳ). Шайх Усмоний ҳам шайх Азизул-Ҳаққ ёзган нарсаларни тасҳиҳ қилган.

Сўнг ҳозирги замон олимларидан баъзилари бу мажмуъани тартибга солиб, кенгайтириб, унинг манбаларидан келган баҳсларни тахриж қилдилар, натижада бу китоб ўз вақтида “Саҳиҳу Бухорий”нинг энг аҳамиятли шарҳларидан бири сифатида буюк бир китоб шаклига келди.. Аммо бу китоб урдуча бўлиб, фақат икки жилддагина нашр қилинган, холос.

ТИИ Модуль таълим шакли

талабаси Бойсариев Қаҳрамон

[1]Салмон Абдулфаттоҳ Абу Ғудда. Саласу расои- фи истиҳбоб дуо. Жидда, Муҳаррам ойининг боши,   1430-ҳижрий йил.Миср. Дор ибн Касир1956й.  -Б  52-53-.

304610cookie-checkШаббир Аҳмад Усмонийнинг илмий мероси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: