islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Имом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Салома ибн Салама ал-Аздий ал-Ҳажрий ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ 229-321 йилда Мисрнинг юқори қисмидаги Таҳийа  деб номланган мавзеъда туғилган. Аммо  «Китоб ал-ансоб» муаллифи ас-Самъоний (1113-1167) раҳимаҳуллоҳ фикрича  Мисрнинг пастки тарафидаги Таҳо қишлоғида туғилган. Машҳур Азд қабиласининг Ҳажр уруғидан бўлганлиги боис одатда насабига улар ҳам қўшилади. Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг туғилган йилларини баъзилар 238/853 йил деб хато кўрсатган бўлса-да, лекин аксар манбаларда уни 229 йил рабиъ ал-аввал ойи (843 йил ноябрь)да туғилганлари алоҳида қайд қилинган.

У тенгдошлари ичида ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва фаҳмининг тезлиги, Қуръони каримни пухта ёдлаши ила ажралиб турган.  Таҳовийга Қуръони каримдан бошланғич илм берган ва ёзишни ўргатган имом Закариё Яҳё ибн Муҳаммад ибн Амрдир. Сўнгра у фиқҳ ва усулда пешқадам бўлган отасининг илм ҳалқасида иштирок этиб, фиқҳдан дарс олади. Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ ёшликларида бошланғич таълимни тоғалари, яъни оналарининг укаси шофеъийлик мазҳабининг машҳур фақиҳи Исмоил  ибн Яхё раҳимахуллоҳ олдиларида ўзлаштиради

Алломанинг тоғасининг мазҳаби (шофеъий)дан ҳанафий мазҳабига ўтиши қуйидагича бўлган. Айтишларича, Таҳовий тоғасидан дарс олиб юрган кезларда, бир куни унга тоғаси: “Сендан бир нарса чиқмайди!” – дебди. Шунда жиянининг аччиғи чиқиб, тоғасини тарк этиб Абу Жаъфар ибн Абу Имрон Ҳанафийдан (ваф.331) дарс ола бошлаган экан.

Муҳаммад ибн Аҳмад аш-Шурутий (X-аср) раҳимаҳуллоҳ Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳдан «Нимага мазҳабингизни ўзгартирдингиз?» деб сўраганларида, у: «Тоғам доим Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва унинг асҳобларининг китобларига қарайвергани сабабли», деган эдилар.

Доктор Абдурраҳмон Умайра “Шарҳ ал-ақида ат-Таҳовия”га ёзган таълиқи муқаддимасида қуйидагиларни ёзган: “Бизнинг фикримизча у кишининг Абу Ҳанифа раҳматуллоҳнинг мазҳабига ўтишининг асосий сабаби, ўша вақтдаги одамлар зеҳнида бу мазҳаб ҳақида жуда яхши тасаввур бор эди. Чунки, бу мазҳаб кенг фикрли бўлиши билан бирга ҳужжати ҳам кучли эди. Янги пайдо бўлган масалаларда тез ва қониқарли жавоб бериларди. Шу каби омиллар Таҳовийга таъсир қилган”.

Абу Яъло Ҳанбалий ўзининг “ал-Иршод” китобида шундай деб ёзган: Аҳмад ибн Муҳаммад Шурутий, “Мен Таҳовийга нима учун тоғангга хилоф қилиб, Абу Ҳанифанинг мазҳабини ихтиёр қилдинг? – десам. У: “Мен тоғамни Абу Ҳанифанинг китобларига доимо назар солиб турганини кўриб, унинг мазҳабига ўтдим”, деди – деган экан.

Ҳанафийлик мазҳабига кўнгил қўйганлигига яна бир сабаб Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳнинг онаси унга ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида вафот қилганлар. Қорнида бола қимирлаётганини сезган ҳанафий олимлар қорнини кесиб, болани чиқариб олишга фатво берадилар. Имом ал-Музаний раҳимаҳуллоҳ бошлиқ шофеъий олимлари бундай қилмасликни ёқлаб чиқадилар. Ҳанафийлар қозиси, фақиҳлари билан бирга қаттиқ туриб олганликлари сабабли Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ тирик қолган эди.

Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ шу зайлда ҳанафийлик мазҳабига ўтади ва ҳанафий фақиҳларидан мужтаҳиди мунтасиб даражасигача етади. Бу Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳдан кейинги унинг Абу Юсуф (731-798) раҳимаҳуллоҳ, Муҳаммад аш-Шайбоний (749-805) раҳимаҳуллоҳ каби асҳобларининг табақаси эди. Баъзи тадқиқотчилар уни учинчи табақа фақиҳлари қаторига қўядилар.

 

Кейинчалик Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ юртининг энг таниқли фақиҳи, мушкул саволларга қийналмай жавоб берувчи иқтидор соҳиби, мунозараларда ҳанафийликнинг энг кучли ҳимоячиси бўлиб етишди. У зот ўзларининг фиқҳий матн китоби «Мухтасар»ни ёзган вақтида: «Агар тоғам буларни кўрганида, қасамининг бузилгани учун каффорат тўлаган бўларди!» деб фахрланган эдилар.

Вафотлари. Абу Жаъфар ат-Таҳовий раҳимаҳуллоҳ Мисрда 321 йил 5 зулқаъда (933 йил 27 октябрь)да вафот қилганлар.   Қарофа қишлоғида (Миср) дафн қилинади.

 

Модуль таълим 705 гуруҳ талабаси Ибрагимов Муҳаммад

305540cookie-checkИмом Таҳовийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: