islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тасаввуф

Маданиятимизнинг тамал тошларидан бири бўлган тасаввуфни ва унинг ижро муассасалари бўлган хонақоҳ ва қаландархоналар ҳақида ҳеч бир илмга эга эмаслигимиз, базилар эса бу борада манфий қарашга эга эканлиги динимизнинг тамал унсиридан қанчалик узоқлашганлигимиз далилидир. Буюк бир ижтимоий ҳаракат соғлом бир ташкилотга суянмоқликга мажбурдир.

Албатта Ислом турли-хил ижтимоий муассасаларга эҳтиёж кўрсата оладиган бир моҳиятга соҳиб бўлгандир. Бугун “тасаввуф Пайғамбар а.с замонида йўқ эди”, дейдиганларга: “Ҳўп фиқҳ Пайғамбар а.с замонида бормиди?” саволи сўралмоқлиги керак. “Бор эди” дейишса бундай инсонлар билан асло гаплашмаслик керак. Чунки берган жавоблари билан Ислом дини ҳақида ҳеч қандай илмга эга эмасликларини билдирган бўладилар. Бугунги шаклидаги фиқҳ “Асри саодат” да йўқ эди, фақат фиқҳнинг кўплаб ҳукмлари ва асослари бор эди. Фақиҳлар Қурон ва суннатнинг зоҳиридан кўплаб фиқҳий масалалар чиқарар экан, Сўфилар ҳам бўш турмаганлар, улар ҳам Қур’он ва Суннатнинг ботиний жиҳатидан кўплаб манавий ва ахлоқий ҳукм чиқарган эдилар.

Фақиҳларнинг чиқарган янги ҳукмлари қадар сўфиларнинг чиқарган янги манавий, ботиний ва ахлоқий ҳукмлар ҳам Исломнинг руҳига мувофиқ, моҳиятига мутобиқдир. Яна бир ҳақиқат шуки тассаввуф соҳасида ёзилган китоблар қадар бошқа ҳеч бир соҳада китоб ёзилмаганлиги ҳам кунимизнинг ҳақиқати, ҳаттоки тасаввуф ҳақида ёзилган китоблар, фиқҳ соҳасида ёзилган китоблардан икки баробар кўп эканлиги эьтиборга молик. Тасаввуф, ислом дининг моҳияти ва руҳи демакдир. Зоҳирий илмлар Исломнинг бадани, тасаввуф эса унинг руҳидир. Бадансиз руҳ, руҳсиз бадан бўлмаганидек, тасаввуфсиз Ислом ҳам йўқ.

Тошкент Ислом Институти 4-курс

талабаси Хожиакбар Ортиқбоев

312880cookie-checkТасаввуф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: