islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абдулқайюм ибн Абдулғофур Синдий ва Ал-Мунтақо асари

Абдулқойюм ибн Абдулғофур Ас-Синдий ҳафизаҳуллоҳ ҳижрий 1380 йил, мийлодий 1960 йил 3 март куни Покистон давлатида, Абдулғофур ибн Қомаруддин Ас-Синдий роҳматуллоҳи алайҳнинг хонадонларида таваллуд топганлар. Абдулқойюм Ас-Синдий ҳафизаҳуллоҳнинг оилалари Покистон диёрида илм ва маърифат билан шуҳрат топган фозил оилалардан ҳисобланади. Аллома ёшликларидан илмга қизиқишлари кучли бўлган ва бошланғич мактабларда ҳам намунали таълим олганлар.

Қуръони карим қироатидаги устозлари:

Аллома Абдулқодир ибн Маҳмуд Лоҳурий Синдий роҳматуллоҳи алайҳ;

Абдулҳаким ибн Абдусалом Хотир роҳматуллоҳи алайҳ;

Доктор Абдулқойюм Ас-Синдий ҳафизаҳуллоҳнинг яна бир машҳур устозларидан бири Мисрнинг катта олими Шайх Абдулфаттоҳ Саййид Ажамий роҳматуллоҳи алаҳй бўлиб бу зот машҳур “Ҳидаятул қори ила тажвиди каламил Бари” китобини муаллифи, ўз даврида Миср қориларини саййиди Абдулазиз Зайётнинг шогирдлари ҳисобланадилар.

Доктор Абдулқойюм Ас-Синдий ҳафизаҳуллоҳ 1401 йилда Мадина ислом унверситетининг Қуръони карим ва исломий тадқиқотлар факултетига ўқишга қабул қилинадилар ва 1405 йилда Қироат ва унга оид илмлар мутахасислиги бўйича ممتاز” “, аъло баҳо билан бакалавр дипломини қўлга киритадилар.

Олим кўплаб илмий рисолалар муаллифи ҳисобланади. Улар ичи дунёнинг нуфузли ислом унверситети дарсликларидан жой олганлари мавжуд. Олимнинг “Ал-Мадхал ила илми қироат” ктоблари ҳам Саудия Арабистобни исломий унверситетларида дарслик сифатида фойдаланилади.

“Ал-Мунтақо мин масаили ал-вақф ва ал-ибтидо” асариниг юзага келиши ва унга сабаб бўлган омиллар.

 Ушбу китобнинг ёзилиш тарихи Абдулқайюм Ас-Синдий ҳафизаҳуллоҳга Макка шаҳрида жойлашган Умму Ал-Қуро унверситети томонидан магистратура талабаларига “Вақф ва ибтидо” фанидан дарс ўтиш топширилган вақтга бориб тақалади. Абдулқайюм Ас-синдий ҳафизаҳуллоҳ ушбу фандан дарс ўтилиши учун унверситет томонидан белгиланган тартибининг барча жиҳатларига мувофиқ келадиган ва дарс режасидаги барча мавзуларни қамраб оладиган бирор китоб топа олмаганларини, шу сабаб туфайли “Даъват ва усул ад-дин” факултети томонидан белгилаган тартибларга мувофиқ келадиган услубда ушбу китобни ёзишга киришганларини айтадилар. Абдулқайюм Ас-синдий ҳафизаҳуллоҳ ушбу қўлланмани ёзишда кўплаб уламоларнинг китобларидан фойдаланганлар[1].

ТИИ 4-курс талабаси

Акрамжанов Нурмуҳаммад

[1] Al-Muntaqo 10

313610cookie-checkАбдулқайюм ибн Абдулғофур Синдий ва Ал-Мунтақо асари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: