«Мисру ва Мисро»
15-савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَقَالَ الَّذِي اشْتَرَاهُ مِنْ مِصْرَ لِامْرَأَتِهِ أَكْرِمِي مَثْوَاهُ
«Ва уни Мисрда сотиб олган (одам) ўз хотинига: «Уни яхшилаб жойлаштир» – деди» (Юсуф сураси, 21-оят).
اهْبِطُوا مِصْرًا فَإِنَّ لَكُمْ مَا سَأَلْتُمْ
«Бирорта шаҳарга тушинг, сўраганинггизни албатта топасиз» (Бақара сураси, 61-оят).
Биринчи оятдаги «Мисро» билан иккинчи оятдаги «Мисрон» ўртасидаги фарқ нима?
15-жавоб: Биринчи оятдаги «Миср» атоқли от бўлиб, машҳур Нил дарёси оқиб ўтадиган ва пойтахти Қоҳира шаҳри бўлган жойни билдиради.
Лекин, иккинчи оятдаги «Мисрон» сўзи эса, турдош ва ноаниқ ҳолатдаги от бўлиб, юқоридаги машҳур иқлимни эмас, балки маълум бир минтақани билдиради.
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади