1996/1417 йили Саудия қироли Фаҳд ибн Абдулазизнинг буйруғи билан Каъбанинг баъзи жойлари бузиб қайта қурилди, кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Сабаби Каъба деворлари, томи ва устунлари емирилган ва нураб бораётган эди.
Тавоф бир муддат тўхтатилди. Каъба атрофи баланд оқ тўсиқ билан ўралди.
Таъмирлашдан сўнг Каъба ҳозирги ҳолатдаги мустаҳкам ғиштлар, чиройли, мармар қопламалар, кўркам устунлар ва бақувват шифтга эга бўлди.
1996 йилгача, Каъба охирги марта 377 йил олдин 1619/1040 йили Усмонийларнинг 17-подшоси Султон Мурод IV Каъбани бузиб, қайта қурган эди.
Бунга сабаб, ҳижрий 1039 йили маккада қаттиқ ёмғир ёғиши натижасида катта сел келиб, Каъбанинг деворларининг ярмигача сув чиқиб, деворлари йиқилиб тушди. Бир қанча хожилар вафот этиб кетишди.
Байтуллоҳ кубик шаклида бўлгани учун у Каъба деб номланади. Каъба сўзи араб тилида куб маъносини англатади.
Тарих давомида Каъба 8 марта қайта қурилган, жами 13 марта таъмирланган.
ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев
muhammadalimov723@gmail.com