islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Прозелитизмга тарихдан мисоллар

Прозелитизм, яъни бошқа динга одамларни мажбурлаб киритиш ҳақида яхшироқ тасаввурга эга бўлиш учун, тарихдан бир-икки мисол келтирилади: Чор Россиясининг Шимолий Кавказ истеълолари барчамизга маълум. Чор Россияси асосан Шимолий Кавказдаги асосий зиёли халқ бўлган татарларни қўлга олиш учун, уларни православ динига киритишга қарор қилган эди. Лекин татарлар православликни яхшиликча қабул қилмаганларидан сўнг, улар очиқдан-очиқ куч ишлатишга ўтадилар. Лекин бу иш яъни, прозелитизм ҳам фойда бермади. Баъзи тарихчиларнинг ёзишларича рус солдатлари уйма-уй юриб, ҳар бир кишидан правосликни қабул қилишни талаб қилишган, қабул қилмаганлар ўша заҳоти ўлдирилган. Европада ҳам илк христианлик даврида, айниқса христиан дини Рим империясида расмий дин деб эълон қилинганидан сўнг прозелитизм жуда авж олган. Христианликни қабул қилмаган ғайри дин (еротик)лар қаттиқ азобларда ўлдирилган. Прозелитизмнинг юқори чўққисига чиқишига ҳам айнан юқоридаги воқеалар мисолдир.

Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларидан бошлаб қаралса, ўша пайтда Мадина атрофида қанча яҳудий дини вакиллари яшаган, улар эса яҳудийларга таъзиқ ўтказмасдан дўстона алоқада яшаганлар. Яҳудийлар уларга қарши фитна уюштирганларида ҳам, уларни динидан воз кечишга мажбур қилишмаган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин издошларидан бири, кофирликнинг энг ашаддий душмани, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳам насроний қуллари бўлган ва улар уни мажбурлаб исломга киритмаган. Ислом динининг асоси бўлган Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “… Динда мажбурлаш йўқ...” деб марҳамат қилиши аниқ, очиқ-ойдин ҳужжат ҳисобланади.

Прозелитизм ва миссионерлик ўртасидаги фарқ, қўлланиладиган усуллардир. Иккаласида ҳам бир мақсад кўзланади, аммо биринчиси куч ишлатиш йўли билан, иккинчиси эса кучли маънавий ва моддий таъсир этиш йўли орқали ўз мақсадига эришишни билиш мумкин.

Христианлик Европада ҳам ўз мавқеини мустаҳкамлаган олиб, Рим империяси қўлаганидан сўнг ҳам ўз таъсирини йўқотмади. Христиан руҳонийлари императорлардан юқори мақомга эришдилар. Миссионерлик кўп давлатларда сиёсат даражасига кўтарилди. Бу мақсадлар йўлида чексиз уруш ҳаракатлари олиб борилди. Тарихда “Салб юрушлари” номини олган юришлар орқасида ҳам асосан миссионерлик мақсадларини кўзлаган руҳонийлар турганлар. “Муқаддас Ерни” озод қилиш шиори орқали христиан руҳонийлари бутун Европа христианларини оёққа турғиза олганлар ва ҳар бир христиан бу юришларда қатнашини ўзларига шараф деб билганлар. Аммо охир оқибат бу уруш христианлик тарихига қора доғ бўлиб тушиб, ҳозирда христианларнинг ўзлари томонидан бу шармандалик деб баҳоланади.

 

ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси, 

Шовот тумани Юсуф Ҳамадоний жоме масжиди имом-хатиби Шермуҳаммад домла Болтаев

342670cookie-checkПрозелитизмга тарихдан мисоллар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: