islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Хотиъ ва мухтиъ»

خاطئ و مخطئ

41-савол: Луғат олимлари «хотиъ»нинг маъноси борасида шундай дейдилар: У (хотиъ) хатони қасд қилган киши бўлиб, у خطئ феълидан ясалган, «мухтиъ» эса, хатони қасд қилмаган, балки, қасд қилинмагани учун хато ундан афв сифатида келган, у  أخطأ  феълидан ясалган. Бу икки ҳолат ҳақида Аллоҳ таолонинг китобида далил борми?

41-жавоб: Биринчи маъно ҳақида Аллоҳ таолонинг сўзи:

وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ ۝  لَا يَأْكُلُهُ إِلَّا الْخَاطِئُونَ

«Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ. Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас» (Ҳааққо сураси,  36, 37-оятлар).

إِنَّ فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَجُنُودَهُمَا كَانُوا خَاطِئِينَ

«Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва икковларининг аскарлари хатокорлардан бўлган эдилар» (Қасос сураси, 8-оят).

Иккинчи маъно ҳақида Аллоҳ таолонинг қовли:

وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُمْ بِهِ وَلَكِنْ مَا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ

«Билмасдан қилган хато нарсангиз учун сизга гуноҳ йўқ. Аммо дилдан қасд қилган бўлсангиз…» (Аҳзоб сураси, 5-оят).

لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا

«Эй Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, (иқобга) тутмагин»  (Бақара сураси, 286-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

347220cookie-check«Хотиъ ва мухтиъ»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: