islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Зукко фақиҳалар” беллашуви

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади.

Фиқҳ – Инсоннинг ўзига,  ўзидан бошқаларга ва Роббисига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлар, ахлоқ одоб меъёрлари нозик ва нафис жиҳатларигача ўрганадиган, асл ва фуруъда мукаммал тарзда баҳс олиб борувчи илм ҳисобланади.

Фиқҳ – ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида учрайдиган турли масалалар хусусида баҳс юритиб бу масалаларга нисбатан шариъатнинг ҳукмини белгилаб берувчи илмдир. Тарих давомида кўплаб фиқҳ олимлари етишиб чиқди. Муслима оналаримиздан бири, “Туҳфатул Фуқаҳо” китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Аҳмад Алоуддин Самарқандийнинг қизи Фотима Самарқандия ҳам аллома фақиҳа зот бўлган. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади.

Тошкент ислом институтида талабалар бошқа илмлар қатори ватандошимиз, буюк аллома Бурҳониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ва унга битилган шарҳлар асосида фиқҳ илмини ҳам ўрганишади.

Шу йилнинг 29 ноябр куни “Ноябр ойи-фиқҳ, усулул фиқҳ, фароиз фанлари ойлиги” муносабати билан фиқҳ илмидаги ўрганган билимларни янада мустаҳкамлаш мақсадида талаба қизлар ичида ”Зукко фақиҳалар” номли мусобақа ўтказилди. Мусобақа институтнинг тўртала курс талаба қизлари ўртасида, қуръа ташлаш йўли билан тузилган 4 гуруҳ орасида бўлиб ўтди. Беллашувни илмий ишлар ва фан бўйича проректор, “Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти С. Примов, кундузги таълим декани И. Аҳроров, “Ақоид ва фиқҳий фанлар ”кафедраси катта ўқитувчи ва устозлари Я. Раззоқов, С. Жўраев, И. Ғофуровдан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб, баҳолаб борди. Гуруҳлар ўзаро тўртта босқичда беллашди:

  1. Замонавий фиқҳий масалалар.
  2. Усулул фиқҳ.
  3. Долзарб фиқҳий масалалар.
  4. Зукколар баҳси.

 Ҳар бир босқичда гуруҳдан бир вакил чиқиб саволларга тўлиқ, асосли  жавоб берди. Жавоблар ўн баллик тизимда баҳоланди. Ҳакамлар гуруҳларнинг жавоби борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб боришди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтди.

Беллашув қуйидаги натижалар билан якунланди:

1-ўрин. “Виқоя” гуруҳи. (172 балл)

2-ўрин. “Канзуд дақоиқ” гуруҳи. (171 балл)

3-ўрин. “Мажмаъул баҳройн” гуруҳи. (166 балл)

4-ўрин. “Ҳидоя” гуруҳи. (162 балл)

 Гуруҳ иштирокчилари фиқҳ илмидаги мўътабар манбалар ҳисобланадиган “Ал-иноя шарҳу Ҳидоя”, “Нурул-анвор”, “Ал-Лубоб фи шарҳи Китаб”, Ал-мадхол ал-муфассал ила фиқҳил ҳанафий” каби китоблар билан тақдирланди.

                         

 

 “Ақоид ва фиқҳий фанлар”кафедраси ўқитувчиси Ҳ.Зойирова

347410cookie-check“Зукко фақиҳалар” беллашуви

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: