islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ИСЛОМ ОЛАМИГА МАНТИҚ ИЛМИНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ 

Шарқда биринчилардан бўлиб мантиқ илми билан шуғулланган, араб мусулмон дунёсида перипатетизмга йўл очиб берган мутафаккир Ал-Киндийдир.

Абу Юсуф Ёқуб ибн Исхоқ Ал-Киндий (тахм. 800 й., Басра – 870 й.й.,Бағдод) – араб файласуфи ва олими. У қадимги грек, хинд ва форсларнинг фалсафий-мантиқий меросини яхши билган, араб тилида фалсафий атамаларни ишлаб чикишда фаол қатнашган ва ўз даврида биринчи бўлиб фанларни таснифлашга ўринган. Ал-Киндийнинг дунёқарашида мантиқ илмига оид масалалар алоҳида ўрин эгаллайди. У қадимги юнон мутафаккирлари асарларини таржима қилиб, уларга шарҳлар ёзган. Ўрта асрларда ёзилган “Ал-Фихрист” номли библиофафик асарда (муаллифи Ибн ан-Надим, 995 й. вафот этган) Ал-Киндийнинг “Аристотелнинг ўнта категориялари ҳақида”, “Категориялардаги Аристотелнинг мақсади ҳақида” номли асарлари тўғисида маълумот берилади.

Ан-Надимнинг таъкидлашича, Ал-Киндий “Иккинчи аналитика”га оид икки рисола ёзган: “Мантиқни исботлашга доир қисқача рисола” ва “Исботлаш ҳақида рисола”. Шунингдек, Ал-Киндий “Софистларнинг адаштиришларига қарши огоҳлантириш” номли рисоласида Аристотелнинг “Софистика”сига бўлган муносабатини баён қилади. Ал-Киндийнинг “Шеър санъати ҳақида” номли асари Аристотелнинг “Поэтика”сига комментария сифатида ёзилган. У Аристотелнинг “Иккинчи аналитика”сини Евклид геометрияси билан солиштириш ғоясини илгари сўради. Мантиқий исботлашни тушуниш ва ундан фойдаланиш учун геометрияни ўрганиш зарур, деб ҳисоблайди. Унингча, фақат шундагина Аристотелнинг яратган қоидаларини тушуниш мумкин. Ал-Киндий бирорта буюмни исботлашни унинг мавжудлигига, борлигига ишонмасдан туриб бошлаш мумкин эмас, дейди. Унинг фикрича, исботлашнинг мақсади буюмни ташкил этувчи шаклни ўрганишдан иборатдир. Ал-Киндийнинг фалсафий ва мантиқий асарлари, унинг рационалистик йўналишдаги фикрлари Фаробий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Беруний ва бошқа мутафаккирлар дунёқарашининг шаклланишига бевосита таъсир кўрсатди. Унинг асарлари Ўрта асрлардаёқ Ғарбий Европада кенг шухрат қозонди.

IX-XI асрларда мантиқ масалалари билан астойдил шуғулланган Ўрта Осиё мутафаккирларидан Фаробий, Ибн Сино, Абу Абдуллох ал-Хоразмийларни кўрсатиш мумкин. Бу мутафаккирларнинг мантиққа бағишлаб ёзган асарлари асосан тўққиз томдан иборат эканлигини ва уларнинг номланиши, кетма-кетлиги бир хил эканлигини кўришимиз мумкин. Бунга сабаб шуки, Аристотелнинг “Органон” ини ташкил этувчи олтита мантиқий трактатларига (“Категориялар”, “Талқин ҳақида”, “Биринчи аналитика”, “Иккинчи аналитика”, “Топика”, “Софистик радция”). Бундан аввалроқ эса унга Порфирийнинг “Исоғувчи” асари қўшилган эди. Шундай қилиб, “Органон” тўққиз трактатдан иборат бўлган яҳлид тақдимот сифатида араб файласуфлари томонидан қабул қилинган. Шу асосга кўра Фаробий, Ибн Сино, Ал-Хоразмийлар мантиқга оид таълимотларини айнан шу тартибда ишлаб чиқдилар. Мантиқ масалаларини кенг ва изчил тадқиқ этган мутафаккир Ал-Фаробий (873-950 й.й.) дир. У Сирдарё буйидаги Утрор шаҳар қаласида, туркий ҳарбий оилада дунёга келди. Фаробий асарларининг катта қисми фалсафа ва мантиқ илмига оиддир. Фаробийда мантиқий билимлар системаси “Исоғувчи” (Кириш), “Макулот” (Категория), “Ибора” (Хукм), “Қиёс” (Силлогизм, Биринчи аналитика), “Бурхон” (Исботлаш, “Иккинчи аналитика”), “Жадал” (Диалектика), “Сафсата” (Софистик раддия), “Хитоба” (Риторика), “Шеър” (Поэтика) асарларини ўз ичига олади. Шунингдек, Фаробий “Мантиқ илмига кириш”, “Ақл ҳақида”, “Шартли хукмлар”, “Силлогизм” каби асарларида мантиқ масалаларини ишлаб чиқди. “Илмлар таснифи” асарида ҳам мантиқ илмининг предмети, тузилиши, илмлар системасида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр юритади. Мутафаккирнинг таъкидлашича, мантиқ санъати интеллектнинг мукаммаллашувига олиб келувчи ва инсонни ҳақиқат томон йўналтирувчи қонунларнинг мажмуасини ўрганади. Бу қонунлар инсонларни билиш жараёнидаги турли хато ва адашишлардан сақлайди.

Инсон бу қонунлар ёрдамида билимларини текшириб, уларнинг чин ёки хатолигини аниқлаш имконига эга бўлади. Фаробийнинг мантиқий таълимоти унинг гносеологик таълимоти билан узвий боғликдир. Унингча, фикрлар табиатдаги нарса ва ҳодисаларни сезгилар орқали билиш асосида вужудга келади. У билишда сезгиларнинг ролига жуда катта ўрин беради. Фикр шакллари ўртасидаги алоқа, муносабатлар реал муносабатларни ифодалаш жараёнида вужудга келишини таъкидлайди. Мутафаккир мантиқ, илмининг тил, грамматика, фалсафа билан ўзаро алоқадорлигини кўрсатиб ўтади. У “Фалсафани ўрганишдан аввал нималарни билиш керак” номли рисоласида фалсафий аргументлаш билан, яъни фалсафий масалаларни асослаш, исботлаш билан танишишдан аввал силлогизмларни, яъни мантиқий хулоса чиқариш усулларини билиб олиш зарур, дейди. Фаробий, айниқса, Аристотелнинг “Аналитикалар”ини ўрганиш зарурлигани таъкидлайди. Бу китобларни ўрганиш чин исбот билан хато исботни бир-биридан фарқлашга, мутлақо хато бўлган фикр билан бир оз хато бўлган фикрни ажратишга ёрдам беради.

Фаробий фикрича, силлогизм ва исботлаш усули энг тўғри, ҳақиқатга олиб келувчи усул бўлиб, илм-фан, фалсафа шуларга асосланадир. Фаробий асосий мантиқий шаклланган тушунча, ҳукм ва уларнинг турлари, хулоса чиқариш, айниқса, силлогизм ва унинг модулларини чукур тахлил қилиб, улар тўғрисида изчил таълимот яратди. У тўғри тафаккурлашнинг асосий принциплари: айнанлик, хукмларнинг ўзаро зид бўлмаслиги, изчиллиги, ҳар қандай хулосанинг етарлича асосланганлиги каби муҳим мантиқий масалаларни ҳам ҳар томонлама ишлаб чиқди. Фаробийнинг мантиқий таълимоти яқин ва Ўрта Шарқда, Ўрта Осиёда мантиқ фанининг кейинги ривожига катта таъсир кўрсатди. Хусусан, IX-X асрларда Абу Абдуллох ал-Хоразмий, Яхё ибн Али Абу Сулаймон, Абу Хайян кабилар Фаробийнинг мантиқ, соҳасидаги ғояларини давом эттирдилар. Айниқса, Фаробий фалсафаси ва мантиғи “Ихван ас-Сафо” – “Соф биродарлар” нинг таълимотига жуда катта таъсир кўрсатди.

Абу Райҳон Беруний (973-1048 й.й.) Мантиққа оид асарлар ёзмаган бўлса ҳам, унинг қонун-қоидаларидан, исботлаш усулларидан илмий-амалий фаолиятида кенг фойдаланган. Берунийнинг буюк хизматларидан бири табиат ва жамиятни билишнинг илмий методини ишлаб чиққанлигидадир. Беруний илмий методининг асосий принциплари “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида кўрсатиб ўтилган. Булар қуйидагилардан иборат:

– ақлни бекорчи фикрлардан тозалаш;

– тажрибага асосланиш;

– билишни, аввало, предметни ташкил этувчи элементлардан бошлаш;

– хиссий билишга асосланган дедукциядан фойдаланиш;

– мантиқий фикрлаш: тахлил қилиш ва умумлаштириш;

– кузатиш, таққослаш, қиёслаш орқали ҳақиқатни аниқлаш;

– маълум нарсадан номаълум бўлганига, яқиндагисидан узоқдагисига қараб фикр юритиш;

– узоқ ўтмишни билиш учун предметнинг, ходисанинг тарихини ва у хақда бошқаларнинг берган маълумотларини ўрганиш. Айтиш мумкинки, Беруний Р.Декарт ва Ф.Беконлардан аввалроқ илмий билиш методининг зарурлигини таъкидлаган ва унинг асосий қоидаларини, принципларини ишлаб чиққан. Берунийнинг бу масалага оид фикрлари ғарб файласуфлариникига нисбатан кенг қамровлилиги билан ажралиб туради. Мантиқ илмининг кейинги даврлардаги ривожи Бахманёр (1065 й да туғилган), Ибн Рушд (1126—1198 й.й.), Насриддин Тусий, Фахриддин Розий, Қазвиний, Шамсиддин Самарандий, Тафтазоний (1322-1390 й.й.), Миршариф Журжоний (1340— 1413 й.й.) ва бошқаларнинг номи билан боғлиқ. Миршариф Журжоний ҳам Ибн Сино каби мантиқни билиш ҳақидаги фан сифатида кўриб ўтади. Унинг таълимотига кўра, мантиқфани билиш назарияси ҳисобланмайди. Билиш жараёнида биз тушунча ва мулоҳазалар орқали янги, ноаниқ нарса ҳақида фикрга эга бўламиз, деб таъкидлайди. У ҳар қандай фикр тузилишига кўра материя ва шаклдан иборат, шунинг учун тўғри ёки хато бўлиш фикрнинг мазмунига ва шаклига хосдир, деб ёзади. Журжоний фикрича, тушунча – бу қандайдир индивидуал нарса ҳисобланади. У асосан тушунчаларнинг келиб чиқиши ва кўринишига эътиборни қаратади. Тушунчанинг пайдо бўлиши жуда кенг ва катта маънони олади, тушунчанинг кўриниши эса қисқа бўлади. У тушунчани иккига: якка ва умумий тушунчаларга бўлади; якка тушунчанинг ўзидан “ҳақиқий якка”сини танлаб олади. У якка тушунчага таъриф бериб, “якка тушунча-якка предметдан ташкил топган бўлиб, унда фақат шу предметнинг ўзи ҳақидаги фикр баён қилинади”, деб таъкидлайди. Журжоний таълимотига кўра, тушунча ва ҳукм ўртасида фарқ бор. Фикрда нимадир тасдиқланса ёки инкор этилса, бу ҳукм ҳисобланади. Ҳукм чин ёки хато бўлиши мумкин. Фикр юритишнинг муҳим босқичларидан бири бу хулоса чиқариш ҳисобланади, дейди Журжоний. У хулоса чиқаришнинг уч турини: силлогизм, индукция, аналогияни ажратади. Силлогизм хулоса чиқаришнинг энг асосий кўриниши ҳисобланади. Индукция ва аналогия орқали хулоса чиқариш фаразга олиб келади, улар чин билимни бера олмайди. Журжоний силлогизмни Ибн Сино каби иккига бўлади: бирлаштирувчи ва ажратувчи. У мантиқий исботлашга ҳам тўхталиб ўтади. Унингча, исботлаш уч хил бўлади:

1. Умумийдан яккага қараб исбот қилиш – силлогизм.

2. Яккадан умумийликка қараб исбот қилиш – индуктив исботлаш.

3. Аналогия – бунда яккадан келиб чиқиб, яккани исбот қилиш. Журжоний силлогизмнинг структурасини, қоидаларини, фигураларини, модулларини батафсил таҳлил қилади. Шунингдек, мутафаккир мантиқ фанининг турли таълимотларни ўрганишдаги аҳамиятига юқори баҳо берган. Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Ўрта Осиё мутафаккирлари мантиқ илмининг масалаларини ишлаб чиқишда мустақил ижодий йўл тутдилар. Уларнинг мантиқий таълимотлари Аристотелникидан фарқли равишда силлогизмнинг моҳияти ва шаклларини таҳлил қилишдан эмас, балки хукм ва силлогизмларнинг асосий элементи бўлган тушунчалар табиатини таҳлил қилишдан бошланади. Улар мантиқ илмининг ўрганиш доирасини фақат силлогизмлар билан чегаралаб қўймасдан, унга мавжуд билимлар асосида ҳақиқатга эришиш йўлларини ўрганувчи фан, деб таъриф бердилар. У ларнинг мураккаб ҳукмларга асосланган гипотетик хулоса чиқариш ҳақидаги таълимотлари мантиқ фанига қўшилган муҳим ҳисса бўлди. Тафаккур шакллари, айниқса, хулоса чиқариш билан аргументлаш ўртасидаги узвий боғлиқликни таъкидлашлари чуқур маънога эгадир.

Арастунинг наздида мантиқнинг таърифи

Арасту мантиққа илм қуроли деб таъриф беради. Унинг бу қўйган мавзуси ҳақийқийдир. У илмнинг ўзгинасидир ёки илмнинг суратидир.

Мана шундан маълуки мантиқ қоидалари Арастунинг наздида илмлар учун муқаддимадир, ёки илмлар учун қуролдир. У юнон тилида (organon) деб номланади.

Шунинг учун албатта Арасту мантиқни назарий илмлар қисмига киргазмади. Чунки у мантиқ қоидалар (қонунлар) ва муқаддималардандир. Ҳақиқатда Юсуф Карам айтадики: “Арасту мантиқни назарий илмларига киргизмади, чунки уни қўйилиши вужудий эмас чунки у зеҳнийдир”. Чункий мантиқ фикр қоидаларини билишдир. Шунга кўра бу мантиқ бошқа илмга киришишдан олдин таълим олинадики ўша илмни билиб олиш учун, яъни унга исбот талаб қилинадиган ходисалар, воқеалар ва ҳар бир ҳолат учун қайси хўжжат талаб қилинади. Арастунинг наздида мантиқ икки хил нав бўлади.

1. Кичик мантиқ. (логика) минор дейлади. Кичик мантиқ фикр қоидаларини ўрганиш (яъни ҳар бир мазмундан холи фикр қоидаларини ўрганиш). Арасту қиёс хақида гапираётган вақтда уни бахс қилади. У “Таҳлилатил улаа” китобида суратли мантиқ номи билан танилган.

2. Катта мантиқ: (логика) манор дейлади. Катта мантиқ бахс усулларига мувофиқ бўлган илмдир. Бу илмга мувофиқ ақлий, амалий илмларни ўрганиш мақсад қилинади. Катта мантиқ у иккинчи тахлилот китобида қиёс ҳақида исбот далилга мувофиқ гапиради. Мана шундан мумкин бўладики айтмоқлигимиз албатта мантиқнинг ҳаммаси Арастунинг наздида тасаввурий бўлмайди. Яъни мантиқ икки ҳил бўлади демоқчилар

Ислом динига эътиқод қилувчи файласуфларнинг наздида мантиқнинг таърифи

Имом Кандий (Абу Юсуф Яқуб бин Исҳоқ) араб фалсафасини тамал тошини биринчи бўлиб қўйган киши ҳисобланади. Кандийнинг сабабидан мусулмонларнинг наздида фалсафа тарқалди. Кандий мантиқни ўз сўзида чиройли қилиб изоҳлаб берди. Манашу билан биз эътиқод қиламизки албатта Кандий араб фалсафасини ёритишда таъмал тошини биринчи бўлиб қўйган инсон бўлган. Унинг фазли инояти билан араб тилида илм навларидан ва фикр навларидан бир илм зохир бўлди. Агар имом қандий бўлмаганларида эди исломда фалсафа тарқамас эди деб қайд қилинган экан. Албатта Кандийни бу ўрни Фаробий ва Ибн Синонинг фалсафасини ўрганувчи ҳар бир киши учун йўлини очиқ, ёриқ қилиб берувчи бўлиб кўринади. (қандийни мантиқи).

Албатта Фаробий ва Ибн Синони фалсафаси қандийни фалсафасига яқиндир. Фаробий фалсафасига ва Ибн Синони фалсафасига муофиқ гаплашганимизда бу икки файласуфни фикрларидан кўпини қандийни фикрларига боғлиқлигини кўрамиз. Мантиқни қандийни таърифига кўра баҳс қилишдан кейин ҳам тайинлишдан тўхталади ва Фаробий ва Ибн Синони ҳам мантиқларини ўрганишга қарор қилди.

Биринчи ал-Фаробий

Фаробий мантиқ мавзусига бир таклифни қоим қилди (киритди) уни мақсади ва қўшимча ишлари. Устози арастуни фикрларига муофиқ келадиган ва ўзини таклифларини ўз ичига оладиган таклифни мавзу қилиб қўйди.

Албатта мантиқ барча илмлари қуролидир. Мантиқ бин машғул бўлиш қоидаларини барчасида уни тарафидан ақлни ҳам бўлиши ва инсонни тўғри йўл тарафга бошлашни беради ва ҳақ тарафга бошлашлиги бордир. Мантиқ қоидалари инсонни ақлини ишлатишда хато қилиш ва тийилишдан сақлайди. Мантиқ қоидалари яни инсонни маъқуллатади хато ва нотўғри фикрдан, тўпланиб қолган сўзлар ва фикрлардан инсонни ҳимоя қилади.

Мантиқ машғулоти ўзини мақсадини баён қилиб албатта уни ҳадди (кучи) бизни зеҳнларимизга келадиган тўғри ва нотўғри бир-биридан ажратишга бизга куч – қувватни фойда беради. Бошқа бир фикрда Фаробий мантиқ қоидаларини инсон фикрлари учун мезон деб билади. Ҳудди нарсаларни ва жисмларни ўлчайдиган микял ва мезон кабидир. Айтадики мантиқий қоидалар ул қуроллар бўлиб, у билан машғўлотлардаги нарсалар синаб кўрилади. У нарсаларни ғалатилиги ва қусурли учун уни ҳақиқатини идрок қилишда ақл ишламай қолади. Мантиқ қоидалари микоил ва мавозинларга ўхшашдики улартарозилар шундан ўлчов қуролини жисмни кўплигидан ҳисоб қилолмай донг қотган эди. Уни ўлчаб синаб кўради. Манашу фикрлардан кейин Фаробийни айтиш мумкин бўладики ал-Фаробий мантиқни тарифлашда арастунинг мантиқга берган таърифидан тақлид қилган чунки, Арасту мантиқ илмларнинг қуроли деб таъриф берган ва лекин Фаробий ҳам олдинга бир қадам қўйди. У қадамда Фаробий мантиқни аниқ тарзда сўнг мантиқ бошқа бир даражага кўчирилди. Унда мантиқ илмларини бир бўлаги қилиб белгиланди. Фаробий айтадики мантиқсиз спорт, математика, мусиқа барча илм мантиқсиз тўлиқ бўлмайди.

Фаробий мантиқни учинчи даражасини тақдим қилишида сусткашлик қилмади. Мутаассиблиги билан мантиқ илмини барча илмларнинг қуроли ва илмларни бир бўлаги бўлишини тақдим қилишда Фаробий мантиқ илмини ўзини бир илм сифатида кўрди. Фаробий айтадики мантиқ илми фалсафа илмларини бир қисми деб эътиқод қилиш дуруст бўлмайди чунки уни ўзи алохида илмдир ва илмларнинг қуролидир.

ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси 

ўқитувчиси Хуршид Бойхўрозов

350550cookie-checkИСЛОМ ОЛАМИГА МАНТИҚ ИЛМИНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ 

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: