islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қорилар устози «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига мудир этиб тайинланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузурида Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилиб, 12 май куни Адлия Вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Фонднинг ижрочи директори этиб Тошкент ислом ислом институти «Таҳфизул Қуръон» кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган Жалолиддин Ҳамроқулов тайинланди.

Бугун 16 май куни «Таҳфизул Қуръон» кафедрасида институт раҳбарияти, ўқитувчилар ва ходимлари иштирокида мажлис ўтказилди. Ректор У.Ғафуров йиғилганларни Рамазони шариф билан муборакбод этиб, «Таҳфизул Қуръон» кафедрасининг Қуръони карим қироати ва тажвид фани ўқитувчиси, кўплаб қориларнинг устози Жаҳонгир қори Неъматовни кафедра мудири лавозимига тайинланганини эълон қилди.

Анъанага кўра Қуръон тиловат қилиниб, Аҳмаджон домла Бобомурод мудир Жаҳонгир Неъматовнинг бошланажак масъулиятли меҳнати баракали ва фойдали бўлишини сўраб дуо қилди.

Мажлис давомида устозлар томонидан кафедранинг салоҳияти ва мақомини ошириш бўйича олдинда турган режалар ва уларнинг ижроси тўғрисида таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир якунида «Таҳфизул Қуръон» кафедраси устозлари Аҳмадхон қори Рашидов, Зафар қори Маҳмудов, Жаҳонгир қори Рўзиев, Элёржон қори Аҳматқулов бугун бошланажак Рамазоннинг биринчи таровиҳ намозида Хатми Қуръонни бошлашлари муносабати билан кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматовдан дуо олдилар ва келажакда кафедра фаолиятида ҳамда Қуръон таълимида бир тану бир жон бўлиб аҳилликда меҳнат қилишга ният қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир қори Неъматов бу йилги Рамазони шарифда ҳам Тошкент шаҳридаги «Минор» жомеъ масжидида Қуръон хатмига ўтади.

37080cookie-checkҚорилар устози «Таҳфизул Қуръон» кафедрасига мудир этиб тайинланди
3 та фикр мавжуд

Leave a Reply to Саиджамол Cancel Reply