Президентимиз Шавкат Мирзиёев: «Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқимизнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир», дедилар. Ўзбекистон мустақилликка эришган йилларда бутун дунёда исломлашиш тўлқини бошланган эди. Бу Ўзбекистонга ҳам таъсир этмасдан қолмаган. Коммунистик блок чўкиши билан дунёда Ислом ўртага чиқди. Манзара тамоман ўзгарди. Рақамларга қарасак, советлар даврида масжидлар сони 80 та бўлган. Мустақиллик йиллари бошида Ўзбекистоннинг ўзида 8000 масжид бор эди. Натижада, Марказий Осиёда ҳам диндорлар сони кўпайган. Ушбу рақамларнинг ортиши ҳукуматларнинг олиб бораётган сиёсати эмас, балки дунёда содир бўлаётган тенденция таъсири. Улуғ Ватан урушининг биринчи энг оғир икки йилида совет жамиятида қадриятлар маълум даражада қайта баҳоланди ва динга муносабат ўзгара бошлади. Жанговар атеизм сиёсати диний бағрикенглик билан алмаштирилди. Ўзгаришларни сезган Эшон Бобохон 1943- йилнинг қишида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмон жамоаларига бирдамликка даъват билан мурожаат қилади. Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси Йўлдош Охунбобоев орқали Эшон Бобохон бир гуруҳ дин арбоблари билан Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасини ташкил этиш тўғрисида СССР ҳукумати билан музокаралар олиб борди.
Улуғ ватан уруши (1941-1945) даврида динга муносабат бироз юмшади, бу пайтда 1943 йилда Тошкентда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташкил қилинди. Унинг таъсис этилганлиги ҳақида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари вакилларининг қурултойида эълон қилинди.
Октябрь инқилобидан сўнг совет ҳокимиятининг Ўрта Осиёда ўрнатилиши кейинги ўн йиллик даврда кўплаб масжид ва барча мадрасаларнинг ёпилишига олиб келди. Натижада, 1929-йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилди. Орадан қарийб 15 йил ўтиб, иккинчи жаҳон уруши даврида совет тузумининг диний сиёсатида кескин ўзгариш киритилди, бундан ташқари Иккинчи жаҳон урушининг энг оғир пайтида собиқ иттифоқ аҳолисининг Ислом динига бўлган муносабати ижобий томонга ўзгара бошлади, 1943 йил, иккинчи жаҳон уруши давом этаётган бир пайтда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси таъсис этиш ҳаракати фаоллашди. 1943 йил 12 июнида уламолар: Абдураззоқ Эшон Муҳаммад Алимов, Акрамхон Тозихонов ва Мулла Содиқ Исломов Эшон Бобохон бошчилигида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари Диний марказини тузиш тўғрисида СССР Олий Совети Президиуми раиси номига мактуб жўнатишади. СССР Олий Совети Президиуми 1943 йил 31 июлда 55-сонли қарори билан ҳукумат томонидан диндорларга виждон эркинлиги берилиши ва уларга диний ташкилотлар тузишга ижозат бўлганлиги ҳақида қарор қабул қилди.
Алҳамдулиллаҳ, бу мисли кўрилмаган катта янгиликдир. Бундай иш учун барча амалий чораларни кўриш мақсадида минтақа мусулмонларининг ташкилий комиссияси тузилади. Комиссия таркибига Ўзбекистондан Шайх Эшон Бобохон бошличигида, Қозоғистондан Шайх Абдуғаффор раҳбарлигида, Тожикистондан Шайх Солиҳ Бобокалон раҳбарлигида, Қирғизистондан Шайх Олимхон Тўра Шокир раҳбарлигида, Туркманистондан Шайх Анна Эшон раҳбарлигида, бир қанча кўзга кўринган диний арбоблар кирдилар. Бу ишда иштирок этиш учун собиқ иттифоқнинг Европа қисми ва Сибирия мусулмонлари диний бошқармаси раиси Шайх Абдураҳмон Росули ва бошқа обрўли уламолар таклиф этилди. Сай-ҳаракатлар натижасида 1943 йилнинг 20 октябрь ойида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Бу қурултойда минтақанинг 5 республикасидан 160 дан ортиқ вакил қатнашди. Қурултойда Тошкент шаҳрида «Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний назорати» номи билан янги диний марказ ташкил этилганлиги ҳақида қарор қабул қилинди.
Унда 11 кишидан иборат олий ҳаяти 5 кишидан иборат тафтиш комиссияси таркиби тасдиқланди. Бу диний назоратга раис этиб ҳамма бир овоздан шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхонни сайладилар. Диний назорат фаолиятида муқаддас Қуръони карим ва Муҳаммад Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) суннатлари бошқарув асоси қилиб олинди. Диний назорат низомида бошқарувнинг Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари олий органи сифатида хуқуқ ва мажбуриятлари тасдиқланди, марказ ва жойлардаги бўлинмаларнинг вазифалари белгилаб қўйилди.
Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ўша кезлари ўз фаолиятини Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон ҳовлисида иш бошлаган. 1956 йилдан ХV-ХVI асрларда қурилган иморатлардан таркиб топган тарихий меъморий ёдгорлик – «Бароқхон» мадрасаси биноси таъмирланиб, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси қароргоҳига айлантирилди ва ўз фаолиятини юрита бошлади.
ТИИ талабаси Эргашева Муслима