islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Масъуд ал-Бадрий

Абу Масъуд ал-Бадрий. Саҳоба

Абу Масъуд ал-Бадрий Пайғамбар алайҳиссаломнинг ансорий саҳобаларидан бўлиб тўлиқ исми Уқба ибн Амр ибан Саълаба ибн Усайра ал-Агсорийдир. Бошқа бир маълумотда Юсайра ибн Уъсайра ибн Аътийя ибн Худора ибн Авф ибн Ҳорис ибн Хазраждир. Туғилган йиллари аниқ эмас. Туғилган шаҳри Мадинаи Мунаввара шаҳри.

У кишининг Бадрий деб машҳур бўлишларига сабаб, Бадр атрофидаги қудуқлар атрофида яшаганларидир. Саҳиҳ қавлга кўра Бадр ғазотида қатнашмаганлар.

Вақидий ақабага қатнашган, бадр жангида қатнашмаган деганлар. Шўъба Саъд ибн Иброҳимдан у кишини бадрий бўлмаган эканлигини ривоят қилган. Ҳакам эса Бадр жангида қатнашган дейдилар. Имом Бухорий у кишининг Бадрда қатнашганлигини қатъийян айтганлар ва бунга ўзларининг саҳиҳ китобларида бир неча ҳадисларни далил қилиб келтирганлар.

Шуайб Зухрийдан ривоят қилади: у киши айтадилар: Сулайман уларни ёлғончи қилиб бўлмайдиган кишилардан хабар бериб Абу масъуд Ансорийни Бадрда қатнашганликларини эшитганлигининг хабарини берганлар.

Иккинчи Ақоба байъатида қатнашганлар ва Жобир розияллоҳу анҳуга тенгқур йигитлардан эди. Жуда кўплаб ҳадис ривоят қилганлар ва саҳобаларнинг олимларидан ҳисобланган. У кишидан жуда кўплаб инсонлар ҳадис ривоят қилганлар. Жумладан ўғиллари Башир, Авс ибн Зомъаж, Аълқама, Абу Воил, Қайс ибн абу Қосим, Бобиъ ибн Хирож, Абдураҳмон ибн Язид, Амр ибн Маймун Шаъбий ва бошқалар.

Ҳабиб ибн Сириндан ривоят қилиб айтадилар: Умар р.а. Абу Масъудга қарата:  Менга етиб келган хабарларга кўра сиз инсонларга фатво бераяпсиз экан, ваҳолангки сиз фатво беришга тайинланмагансиз. Ишни ўз эгаларига қўйиб беринг деганлар. Халифа айтадилар:Али р.а. Муъовий р.а. билан уришиб қолган пайтларида у кишини Куфага ҳоким этиб тайинлаганлар.

Мужолид Шаъбийдан ривоят қилади: Шаъбий айтади: Абу Масъуд Бадрий бу икки тоифа бири иккинчисининг устидан ғалаба қозонишини ҳоҳламайман. (Али ва Муовия тоифалари) Нима учун деб сўрашди. Ўрталарида сулҳ бўлса яхши бўларди дейишди. Али р.а. Сиссин жангидан қайтиб келганларида Абу Масъуд Бадрийнинг гапларини у кишига етказишди. Али.р.а. у кишини лавозимларидан бўшатдилар. Абу Масъуд Бадрий Али р.а.дан бунинг сабабини сўраганда сен ақли йўқ киши экансан. Менинг ақлим эса нариги томон ёмон эканлигини айтмоқда дедилар.

Башир ибн Амр айтадилар. Биз Абу Масъудга бизга васият қилинг дедик. Шунда у киши жамоатни ўзларингга лозим тутинглар, чунки Аллоҳ таоло бу умматни ҳаргиз залолатда жамламайди дедилар.

  Абу Масъуд Бадрий бир неча йил Куфада яшадилар. У кишининг икки ўғил ва тўрт қиз фарзандлари бўлган. Ўғиллари Башир ва Масъуд, Умму Башир, Умму Ғозиййя. Умму Валид, Ғозиййя.

У кишининг вафотлари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Холифа 40 – ҳижрийдан олдин ўтган деганлар. Ибн Конеъ 39 ҳижрий йили вафот этган деганлар. Мадоъиний ва бошқалар эса ҳижрийнинг 40 йили қафот этганлар деганлар. Яҳё Қоттон: Абу Масъуд Али р.а. қатл қилинган кунларида Куфада вафот этган деганлар. Вақидий Абу Масъуд Муовия р.а. халифалик вақтларида Мадинада вафот этганлар деганлар.

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси,

стажёр ўқитувчиси Аслиддин Мирзамиддинов 

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Сияри аълам ан-нубало
  2. Табоқату Холифа.
  3. Тарихи Холифа.
  4. Интернет маълумотлари.

 

400600cookie-checkАбу Масъуд ал-Бадрий

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: