islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳадяси

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонаси томонидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ҳадя сифатида диний-маърифий мазмундаги 117 номда, жами 173 дона адабиётлар тақдим этилди.

Ахборот-ресурс маркази томонидан профессор-ўқитувчи ва илмий ходимларга янги келган адабиётларни яқиндан таништириш мақсадида бир ҳафта давомида китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Китоб кўргазмасида намойиш этилган Қуръон илмлари, тавсир, фиқҳ ва балоғат фанига оид адбиётлар профессор-ўқитувчи ҳамда ходимларда катта қизиқиш уйғотди.

Профессор-ўқитувчи, илмий ходим, талабалар, магистр ва тадқиқотчилар ўқув жараёнларида фойдаланишлари учун китоблар кўргазмадан сўнг ТИИ Ахборот-ресурс маркази фондига белгиланган тартибда кирим қилинди.

Ахборот-ресурс маркази мудири

Абдулазиз Кадиров

404340cookie-checkСаудия Арабистони Подшоҳлиги ҳадяси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: