Юртимиз истиқлолга эришгач, халкимизнинг ўз шаън ва шуури қайтариб берилди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Икки нарсадан ўзгасига ҳасад қилиш жоиз эмас, бири- кишига Аллоҳ таоло ҳалол мол- дунё берса- ю, уни Ҳақ йўлида сарфлаётган бўлса, иккинчиси:- кишига Аллоҳ таоло илму ҳикмат ато этса- ю, у шу туфайли олий мақомга эришиб, одамларга билганини ўргатаётган бўлса»,- деганлар – Имом Бухорий ривояти.
Айниқса, таълим-тарбия соҳасида ҳам бир қанча ижобий силжишларга эришилди.
Кўплаб илм даргоҳлари таъмирланди ва уларнинг қаторига янгилари кўриб битказилиб, халқимиз фарзандларига юксак даражада билим олишлари учун тақдим қилинди. Илм ва ижод аҳлига катта эътибор қаратилди. Энг катта салмоқли ислоҳотлардан мажбурий меҳнат пахта терими ва ҳашар йўли билан амалга ошириладиган кўча тозалов ишлардан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларни олийгоҳ талабаларию устозларни озод этилди. Чунки келажак авлоднинг тақдири бугунги зиёли кишилар қўлида бўлди. Уларнинг бераётган таълим-тарбиянинг жамият ҳаётидаги манфаати беқиёсдир. Шунинг учун ҳам Давлатимиз томонидан 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб аталиб, уларнинг меҳнатларини қадрлаб, расмий равишда “дам олиш куни” деб эълон қилинди. Бу кунда юртимиздаги барча диний ва дунёвий ўқув масканларида таълим-тарбия бераëтган устоз ва мураббийларнинг байрам билан табриклаб, уларнинг меҳнатларини эслаб, ташаккурлар билдириш одат тусига айланган.
Албатта, илм аҳлига эҳтиром кўрсатиш, уларнинг мавқелари ҳақида Ислом динида ҳам бир қанча кўрсатмалар бор. Хусусан, уларнинг даражалари ҳақида Зумар сурасини 9-оятида “Илмли кишилар билан илмсиз кишилар баробар бўладими?” деб, Аллоҳ таоло уларнинг мақомларини кўтариб қўйганининг ўзи катта саодат ҳисобланади. Илм бергувчи устоз бу дунёда жамиятнинг пешқадами бўлиш билан бирга, охиратда ҳам жаннатга дастлаб кирувчилар қаторида бўлади. Бу ҳол албатта, кишиларда илмга муҳаббат уйғотади.
Илм эгаларининг фазли ҳақида бир қанча оят ҳадислар, ривоятлар келган бўлиб, шулардан илк бора Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган “Алақ” сурасининг илк оятини мисол қилиб олсак, шунинг ўзи ҳам кифоя қилади.
Устознинг ҳар замон ва ҳар маконда даражаси беқиёс эканлигига Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламнинг мана бу ҳадиси шарифлари ҳам мисол бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоху анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Юқори қўл қуйи қўлдан яхшироқдир…” – Имом Бухорий ривояти.
Роғиб раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Ушбу ҳадиси шариф устознинг шогирдга нисбатан ҳамиша устун эканлигига далилдир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ўзидан ёши улуғ бўлган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уловлари тизгинини ушлаб, унга минишларида ёрдам бериб, бундай деганлар: “Уламоларга шундай хизмат қилишга буюрилганмиз. Агар шогирд улуғлик сифатига етмай туриб, ундан фахрланиб кибрланса, жоҳилдир. Зеро, илм-ҳикмат мўмин кишининг йўқотган нарсасидир, қачон топса, уни олишга ҳақли”.
Тарихда устоз ва шогирдликнинг гўзал ибратларини кўп учратиш мумкин. Икки буюк шоир Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоийнинг устоз ва шогирдлик муносабатлари неча асрдан буён ҳаммани лол қолдириб келяпти.
Алоуддин Самарқандийнинг ўзининг иқтидорли шогирди Абу Бакр Косонийга кўрсатган лутф ва марҳамати ҳам барчага ибратдир. Абу Бакр устозидан олган илмида шу қадар юксалдики, устозининг кўп жилдли машҳур “Туҳфатул фуқаҳо” асарига гўзал бир шарҳ ёзиб, уни “Бадоъеус-санои фий тартибуш-шарои” (Дин ҳукмларини тартиблашда гўзал санъатлар) деб номлади.
Хулоса ўрнида диний ёки, дунёвийми балки, касб ҳунар таълимини берган устозларга эҳтиром кўрсатиш билан бирга йилда эмас, доимо, аҳамият бериб, хизмат кўрсатиб дуоларини олиш айни баракани калити бўлади.
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси, Тўрақўрғон туман
“Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби Суфиев Жаъфархон.