islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Термизийга муносиб авлод бўлайлик!

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Февраль ойи – Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис” фан ойлиги муносабати билан 2019 йил 28 феврал куни “Имом Термизийга муносиб авлод бўлайлик!” шиори остида ҳадис ва мусталаҳул ҳадис фани бўйича мусобақа ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири М.Ҳомидов ҳамда мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуои хайрдан сўнг институтнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. Мусобақа иккинчи курслар ўртасида бўлиб, 3 та жамоа иштирок этди. Мусобақа тўрт шартдан иборат бўлиб, уч жамоадан ҳар бир шарт бўйича берган жавоблари ҳакамлар томонидан холисона баҳолаб борилди.
Мусобақа бошидан охиригача қизғин тус олди. Гуруҳ иштирокчиларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўрганлари томошабинларга ҳам яққол намоён бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, “Бухорий авлодлари” гуруҳ иштирокчилари 190 балл тўплаб, биринчи ўринга; “Термизий авлодлари” гуруҳ иштирокчилари 177 балл тўплаб, иккинчи ўринга ва Доримий авлодлари гуруҳ иштирокчилари 168 балл тўплаб, учинчи ўринга сазовор бўлишди.
Ғолиб гуруҳ  ва мусобақада фаол иштирок этган гуруҳларга институт ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди. Шунингдек, тадбир сўнгида фан ойлиги муносабати билан ўтказилган Имом Нававийнинг “Арбаин” асаридаги ҳадисларни ва ҳадис истилоҳларига ҳақида Умар ибн Муҳаммад ибн Байқунийнинг “Манзуматул Байқунийя” асаридаги байтларни тўлиқ ёдлаб берган талабалар, савол-жавоб ва мақолалар танлови ғолиблари ҳам тақдирландилар. Тадбир институт “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Абдурасул Ташпўлатовнинг нутқи ва хайрли дуолари ила якунланди.

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Ю.Абдураҳимов

68850cookie-checkИмом Термизийга муносиб авлод бўлайлик!
1 та фикр мавжуд

Leave a Reply to Самарқанд сайқали рўйи заминаст! | islaminstitut.uz Cancel Reply