islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акцияси ўтказилди

Китоб – билим булоғи, инсоннинг маъанавий уйғонишида китоб муҳим аҳамият касб этади. Фарзандларимиз қалбида китобга нисбатан меҳр-муҳаббатни янада кучайтириш лозим.

Шу мақсадда 2019 йил 3 апрель куни Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акция доираси китоб савдо-кўргазмаси ташкил этилди.

Тадбирдан институтимиз устоз ва талабаларини юртимиз нашриётлари томонидан кенг миқиёсида чоп этилаётган китоблардан боҳабар қилиш, ўзлари ва яқинлари орасида китобхонликни оммалаштириш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантиришдир.

Кўргазмада “Янги аср авлоди”, “Ғофур Ғулом” ва “Мовароуннаҳр” нашриётлари томонидан 570 номдаги икки ярим мингдан ортиқ сиёсий, бадиий, жаҳон адабиёти, тарих, диний-маърифий адабиётлар, болалар адабиёти, инглиз,  рус ва ўзбек тили луғат китоблари, шеърий тўплам китоблари намойиш этилди.

Савдо-кўргазма узтоз ва талабар учун чегирма нархларда китоблар сотиб олиш имконини берди.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

73330cookie-checkТошкент ислом институтида “Мен боламга китоб совға қиламан” номли акцияси ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: