islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Усмон мусҳафини кўрганмисиз?

Тарихсиз келажак бўлмас. Бир қарашда оддий туюлган бу сўзлар замирида, аслида, жуда теран маъно ётади. Инсон ўз тарихини билсагина, келажакка ёрқин нигоҳ билан боқа олади. Шунинг учун ҳам Қуръони каримнинг бир неча оятларида Аллоҳ таоло бандаларини олдинги ўтган қавмларнинг ҳолларини, уларнинг оқибатларини эслашга, улардан хулоса чиқаришга буюради. Тарихни қанчалик ўрганар экансиз, ўзлигингизни англай бошлайсиз, бу дунёга келишдан асл мақсад Яратганнинг розилигини истаб халққа, динга, ватанга хизмат қилиш эканлигини тушуна бошлайсиз.

Ёшларга шонли тарихимиз, маънавий меросимиз ҳақида тасаввурни шакллантириш мақсадида “Ватанпарварлик ўлка тарихини ўрганишдан бошланади” шиори остида тарихий жойлар, муқаддас қадамжолар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотларга саёҳатлар уюштирилди. Худди шундай тадбирлардан бири 19 сентябр куни Тошкент ислом институти 1-курс талабалари билан бўлиб ўтди. Унда талабалар куратори А.Олимов бошчилигида Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида жойлашган, ҳозирда “Усмон мусҳафи” сақланаётган “Мўйи муборак” мадрасасига ташриф буюрдилар. Зиёрат давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси АРМ бўлими мудири устоз К.Маҳкамов музейда сақланаётган буюк аждодларимиз томонидан битилган ноёб қўлёзма асарлар, турли хил ёзув услубида ёзилган Қуръони карим нусхалари, хусусан, “Усмон мусҳафи” билан таништирди. Уламоларимиз илм йўлида ўзларининг нечоғлик куч-ғайратларини бахшида этганларига гувоҳ бўлдилар. Ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жуда кўплаб асарларни она тилимизга таржима қилиш, уларни кенг жамоатчиликка таништириш зарурати борлигини, айниқса, турли бузғунчи ғоялар урчиётган бизнинг давримизда халқимизга соф ислом асосларини етказишда ушбу асарлар муҳим қўлланма, дастур бўлиб хизмат қилиши тўғрисида тасаввур ва тушунчага эга бўлдилар.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи в.б, куратор А.Олимов

100120cookie-checkУсмон мусҳафини кўрганмисиз?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: