islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Нуҳ алайҳиссалом ва тўфон ҳақида

(2-қисм)

Нуҳ алайҳиссалом қавмига Аллоҳнинг азоби унинг пайғамбарлик даври бошланганидан тўққиз юз эллик йилдан кейин юборилган.

Бу азоб, Аллоҳ Таоло Қуръони каримда баён қилганидек, Нуҳ қавми иймонга келмагани ва гуноҳга ботганликлари сабаб сув тошқини шаклида юборилди:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا نُوحاً إِلَى قَوْمِهِ فَلَبِثَ فِيهِمْ أَلْفَ سَنَةٍ إِلَّا خَمْسِينَ عَاماً فَأَخَذَهُمُ الطُّوفَانُ وَهُمْ ظَالِمُونَ

“Ва, батаҳқиқ, биз Нуҳни қавмига Пайғамбар этиб юбордик. Бас, у улар ичида эллик йили кам минг йил турди. Сўнгра уларни золим бўлган ҳолларида тўфон олди(Анкабут сураси, 14-оят).

Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмини ҳақиқат йўлига чорлагач, улар оятларни ва уни мазхаралаб иймонга келмагандан сўнг, Аллоҳдан азоб юборишини сўради:

وَقَالَ نُوحٌ رَّبِّ لَا تَذَرْ عَلَى الْأَرْضِ مِنَ الْكَافِرِينَ دَيَّاراً .إِنَّكَ إِن تَذَرْهُمْ يُضِلُّوا عِبَادَكَ وَلَا يَلِدُوا إِلَّا فَاجِراً كَفَّاراً

 “Ва Нуҳ: «Эй Роббим, ер юзида кофирлардан бирорта ҳам ҳаракатланувчини қўймагин. Албатта сен уларни тек қўйсанг, бандаларингни адаштирурлар ва фожиру кофирдан бошқа туғмаслар” (Нуҳ сураси, 26-27).

Аммо шунга қарамай, у одамларга яхши муомила қилар ва уларга қўлидан келганча ёрдам берарди. Бироқ, улар чироқ атрофида учиб юрган парвоналар каби ўзларини оловга отиб Нуҳ алайҳиссаломни масхара қилишда ва таҳқирлашда давом этдилар. Сўнг, Аллоҳ унга ваҳий юборди:

وَأُوحِيَ إِلَى نُوحٍ أَنَّهُ لَن يُؤْمِنَ مِن قَوْمِكَ إِلاَّ مَن قَدْ آمَنَ فَلاَ تَبْتَئِسْ بِمَا كَانُواْ يَفْعَلُونَ .وَاصْنَعِ الْفُلْكَ بِأَعْيُنِنَا وَوَحْيِنَا وَلاَ تُخَاطِبْنِي فِي الَّذِينَ ظَلَمُواْ إِنَّهُم مُّغْرَقُونَ

“Ва Нуҳга: «Қавмингдан аввал иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас ва уларнинг қилмишларидан қайғуга тушмагин. Бизнинг риоятимиз ва ваҳиймиз ила кема ясагин ҳамда зулм қилганлар тўғрисида Менга гап очмагин, албатта, улар ғарқ бўлгувчилардир», деб ваҳий қилинди” (Ҳуд сураси, 36-37).

Нуҳ алайҳиссалом кема ясагач, бу ердаги одамларни ташлаб кета олмади ва уларни кемага чиқариб олдилар. Аммо шунда ҳам баъзи одамлар Нуҳ алайҳиссаломни масхаралашда, унга итоатсизлик қилишда давом этдилар. Улар кемада турли номақбул ишларни қила бошладилар. Кемани ҳожатхонага айлантирдилар.

Бунга жавобан, Аллоҳ таоло уларга бедаво касаллик юборди. Ва кунларнинг бирида, ушбу касалликка чалинган бир киши кемадан пастга қарайман деб, сирғаниб, сувга тушиб кетди. У сувдан чиқгач, ўзида касаллик йўқлигини сезиб қолди. Қавмнинг бошқа аъзолари ҳам касалликдан халос бўлиш учун кемадаги ахлатларни ўз қўллари билан тозалай бошладилар. Шундан сўнг, тез орада тўфон келиб Нуҳ қабиласининг барча кофирларини сувга ғарқ қилди.

Сувга ғарқ бўлганлар орасида Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Канъон ҳам бор эди, у отасининг чорловига қарамасдан, кемага чиқмай тўфондан омон қолиш мақсадида тоғнинг тепасига чиқмоқчи бўлди.

Кема тахминан олти ой сузди. Бироқ, барча захиралар тугаб борар эди. Шундан сўнг, Нуҳ алайҳиссалом бўш қопларни тупроқ ва қум билан тўлдирди ва уларни ўз қўллари боғлаб қўйди. Халталар очилганда, одамлар қопларнинг ичида саёҳатни давом эттиришга ва манзилларига етиб олишга етадиган озиқ-овқат борлигини кўрдилар.

Нуҳ алайҳиссалом ўз манзилига етганларида, Аллоҳнинг марҳамати билан шу куннинг ўзида турли хил мевали дарахтларни экдилар. Маълумотларга кўра, бу жой ҳозирги Ироқ ҳудудининг Куфа шаҳрига тўғри келади.

Интернет маълумотлари асосида

Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

105330cookie-checkНуҳ алайҳиссалом ва тўфон ҳақида

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: