islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Риму Ҳинд подшоҳликлари сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да!”

Суфён ибн Ҳусайн Воситий ҳикоя қилади: “Мен Иёс ибн Муовия Музаний* ҳузурида бир кишини ёмонладим. Шунда Иёс менга қаради ва деди:

– Римни фатҳ қилганмисан?!
– Йўқ, дедим.
– Синд, Ҳинд ва Туркничи?!
– Йўқ, дедим.
– Рим, Синд, Ҳинд ва Турк каби подшоҳликлар сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да?! деди.
Суфён айтади: “Ушбу воқеадан бери ҳеч кимни камчилигини қидирмадим”.

Ҳофиз Ибн Касир. “Бидоя ва Ниҳоя” асари

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчиси Халилуллоҳ Юсупов тайёрлади

* Иёс ибн Муовия Музаний – ақл-заковат билан танилган машҳур тобеин. Басра қозиси бўлган.

134230cookie-check“Риму Ҳинд подшоҳликлари сендан қутилибди-ю, бир мусулмон биродаринг сендан саломат қолмабди-да!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: