islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида имтиҳонлар бошланди

2019-2020 ўқув йили ҳам ниҳоясига етмоқда. Битирувчи курс талабалари учун имтиҳонлар бошланмоқда.

Бугун 27 май куни Ўзбекистон мусулмонлар идораси Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтида 2019-2020 ўқув йили режаси ҳамда ўқув жараён жадвалига асосан Кундузги таълим шакли 4-курс битирувчилари учун Якуний аттестацияси имтиҳонлари бошланди.

Якуний аттестацияси комиссияси раиси ЎзХИА Илмий тадқиқотлар ва иннавацион лойиҳалар маркази Исломшунослик бўлими мудири, фалсафа доктори А.Аллоқулов ҳамда аъзолар ДИҚ Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, ЎзХИА ўқув ва фан бўйича проректор, тфн, доцент  И.Усмонов, ЎМИ Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими ходими Ш.Чўлпонов, ТИИ ректори У.Ғафуров, проректор У.Ходжаев, “Тиллар” кафедраси  мудири Д.Носиров, “Тиллар” кафедраси  ўқитувчилари Ё.Бухарбаев, А.Султонхўжаев ва С.Аҳмедов иштирокида тест шаклидаги имтиҳонлар бошланди.

Чет тили-араб тилидан бўлиб ўтган ушбу имтиҳон телеграм боти орқали ўтказилди.

Мамлакатимиздаги эпидемологик вазиятни ҳисобга олиб, якуний аттестация фанлари бўйича имтиҳонлар талабалардан онлайн тарзда, масофадан олинмоқда. Белгиланган вақтда вариантларда алмашиб келувчи тест саволлари ҳар бир талабанинг телеграм ботида пайдо бўлади ва улар ўз уйида туриб имтиҳон топширади. Натижалар тест якунлангач комиссияси аъзоларига ва талабаларга шу вақтнинг ўзида кўринади.

Кейинги имтиҳонлар “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан ўтказилади.

Эртага 28 май куни Махсус сиртқи таълим шакли битирувчилари ҳам Араб тили фанидан Якуний аттестацияси имтиҳонларини топширадилар.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ислом институтида битирув диплом ишлари ҳимоясини ҳам масофадан, онлайн тарзда ўтказиш режалаштирилган. Zoom иловаси орқали битирувчилар илмий ишларини ҳимоя қиладилар.

145080cookie-checkТошкент ислом институтида имтиҳонлар бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: