islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Акс садо (39-ҳадис)

Кунларнинг бирида Рамзи исмли болакай далада ишлаётган отаси учун тушлик олиб кетаётган эди. Йўл йўлакай у гўзал табиатдан илҳомланиб баланд овозда ҳайқирди. Шунда унга жавобан худди ўзиники каби ҳайқириқ эшитилди. Рамзи бу акс садо эканлигини билмади.

Балки тошлар ортида яширинган ўзи каби бир болакай масхара қилаябди деб ўйлади ва: “Қўлимга тушсанг ёмон қиламан!”- деб бақирди. Худди шу овоз унга жавобан: “Қўлимга тушсанг ёмон қиламан!” – деди. Жаҳли чиқиб кетган Рамзи бор кучи билан: “Чиқ, буёққа қўрқоқ!”- деди. Номаълум болакай ҳам худди шундай дағдаға қилди.

Рамзи баландликлар устига чиқиб уни қидирди. Пастликларни қидирди, аммо ҳеч кимни топа олмагач, бемаъни бола шу атрофда яшириниб юрибди деб ўйлади. Бу орада у оғзига келгани айтиб бақирди. Агар ўша бола қўлига тушса нима қилиш кераклигини ўзи билар эди.

Бироқ, ўша бемаъни бола Рамзига дуч келишга журъат қила олмади. Рамзи тезда отасига овқат олиб бормаса оч қолишини ўйлаб, болани қидиришдан воз кечди. Далага етиб келганида йўлдаги воқеани отасига айтиб берди. Шунда отаси Рамзига: “Ким нимани гапирса, шундай жавоб олади” деган мақолни эслатди.

Агар Рамзи Пайғамбарними соллалоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини билганида, ёмон гапларни гапирмаган, ва асоссиз ғазабланмаган бўлар эди:

من كان يؤمن باالله و اليوم الآخر فليقل خيرا أو ليصمت

“Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган киши яхшиикни гапирсин, ёки сукут қилсин”. (Бухорий, адаб 31)

Рус тилидан Охунжон Аҳмад
ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси

145600cookie-checkАкс садо (39-ҳадис)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: