Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг буйруғига биноан Қуръони Каримни мусулмонларга баён қилиб, тушунтириб бердилар. Чунки, Аллоҳ таоло ўз каломида у зотга инсонларга Зикрни баён қилишлик учун нозил қилганини айтган:
وَأَنْزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ
Ва сенга одамларга баён қилиб беришинг учун Зикрни нозил қилдик. Шоядки, тафаккур қилсалар,.
Набий алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари, қилган ишлари Қуръонда келган ҳар бир ҳукмлар учун амалий тафсирдир. Худди, беш вақт намознинг вақтлари, ракъатларнинг ададлари, закотнинг миқдори, ҳаж амалларининг баёни каби. Булардан бошқа у зотдан келган ҳар бир нарса Қуръонни тафсири ҳисобланади.
Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Уммат айтган барча сўз суннатнинг шарҳидир. Барча суннат эса, Қуръоннинг шарҳидир.”
Яна Имом Шотибий айтганларидек: ”Суннат Қуръони Карим маъноларига шарҳ ва тафсир ўрнидадир”.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан тафсир борасида келган хабарлар оз эмас. Уламолар Набий алайҳиссалом саҳобалар учун унга эҳтиёж сезган ҳар бир Қуръон оятларини баён қилиб берганлар. Лекин, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам баъзи оятларни тушунтириб бермаганлар. Сабаби, саҳобаларда уларни тушунишда эҳтиёж бўлмаган ёки ижтиҳод ўрни учун унит арк қилганлар.
Умумий қилиб айтадиган бўлсак, у зотдан келган ҳар бир нарса тафсир саналади ва уни тутишлик вожибдир. Имом Шофеий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
“Албатта, Аллоҳ таолонинг китобидаги маъноларнинг энг авлоси Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари далолат қилган нарсадир. ”
Энди эса, суннат китобларига мурожаат қилиб у зотдан келган оятларнинг тафсирларига тўхталамиз:
1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолонинг ман у бу
حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَكُمُ الْخَيْطُ الْأَبْيَضُ مِنَ الْخَيْطِ الْأَسْوَدِ مِنَ الْفَجْرِ
“Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунича….. ” деган оятини “Кундизнинг оқлиги ва туннинг қоронғулиги”, деб тафсир қилганлар.
2) У зотнинг
مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلًا
“кимки йўлга қодир бўлса… ” оятидаги йўл ҳақида сўралган саҳобийга “Зод ва роҳила” деб жавоб бердилар.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти 4-босқич талабаси Қосимов Акром