islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЯХШИ ГАПЛАРНИ ГАПИРИНГ!

Уильям Майер 1937 йилда Пенсилвания университетини битирди. У Америка армиясига ишга ўтди. Ва ниҳоят у армияда генерал ҳамда Америка армиясидаги психологик таҳлилчилар бошлиғи вазифасини эгаллади.

Америка-Корея урушидан кейин минглаб Америкалик аскарлар асирга тушишди. Уларни бир лагерга жойлаштиришди. У ерда халқаро меъёрлардаги барча нарса муҳайё эди. У ерда азоблаш йўқ эди. Ейиш-ичишда ҳеч қандай муаммо йўқ эди. Қамоқдагиларни қийин ишларга жалб қилинмас эди. Шунинг учун кўпчилик у ердаги аскарларнинг табиий ўлим даражаси ошганидан ҳайрон қолди. Бир киши ҳеч нарсадан шикоят қилмай ухлар, тонгда уйғонмас эди.

Пентагон генерал Майерга сабабни ўрганишини амр қилди. Узоқ ўрганишдан сўнг Майерга қуйидагилар ошкор бўлди:

1. Асирларга фақатгина ёмон хабарлар етиб борар экан.

2. Қамоқдаги жосусларга ўзларининг хиёнатлари, дўстларини ёрдамсиз қолдирганлари ҳақида одамларга ҳикоя қилиб беришни буюришар экан.

3. Жосуслик қилган ҳар бир аскарга алоҳида имтиёзлар беришар экан. Шунинг учун асирлар бир-бирларига жосуслик қилишар экан.

Генарал Майер қуйидагиларни хулоса қилди:

1. Уларга етиб бораётган ёмон хабарлар улардаги қутилиш ва озод бўлишга бўлган ишончни йўқотиб борган.

2. Қора хабарлар инсоннинг ҳаётга бўлган қарашларини ҳам қорайтириб юборар экан. Аламли нарсаларни эслаш ва хиёнат улардаги ўзларига ва бошқаларга бўлган эҳтиромни йўқотиб ташлар экан. Қисқаси маҳбус ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам назаридан қолар экан.

3. Бир-бирларига жосуслик қилиш улардаги олийжаноблик ҳиссини ўлдириб, разил инсон эканликларини ўзларига ҳис қилдириб борган.

Демак инсон бошқа бировни ўқсиз ҳам ўлдириш мумкин экан. Биз аввало ички томондан ўламиз ёки бизда ички томондан яшашга бўлган ишонч пайдо бўлади!

@Abdulqodir_Polvonov

150490cookie-checkЯХШИ ГАПЛАРНИ ГАПИРИНГ!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: