Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман
Молик ибн Динор раҳматуллоҳи алайҳидан тавба қилишига нима сабаб бўлганини сўрашди. У жавобан шундай деди: “Илгари мен ўйин-кулги ва ичкиликка қаттиқ берилган эдим. Кўнгил хуши учун бир жория сотиб олдим. Маълум муддат ўтиб, қизчалик бўлдик. Мен қизимни жуда яхши кўрар эдим. У ўсиб-улғайиб эмаклайдиган, кейин юрадиган бўлди. Қачон мен ароқ ичмоқчи бўлсам, у қўлимдан тортиб ароқни тўкиб юборар эди. У икки ёшга етгач, вафот этди. Мен қайғуда қолдим… Шаъбон ойи эди. Бир куни ярим тунда ичиб маст бўлиб ётиб қолибман. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим бўлибди. Қабримдан чиқиб келибман. Бундоқ қарасам, ёнимда катта аждар мени емоқчи бўлиб турибди. Ундан қўрқиб қочдим, у эса орқамдан қувлай бошлади. Хар қанча тез чопсам хам, ундан бутунлай қочиб кетолмас эдим. Қоча туриб йўлда оппоқ либосли мункиллаган чолни учратдим. Унга: “Эй отахон, мени анави аждардан қутқаринг. У мени емоқчи, халок қилмоқчи», деб ялинган эдим, У: “Эй ўғлим, мен қариб, кучдан қолганман, у мендан қувватли, унга кучим етмайди. Сен қочиб, йўлингда давом этавер-чи, шояд Аллох сени ундан халос этса“, деди. Мен тезроқ чопа бошладим. Аждар хам изимдан қолмай келар эди. Югура-югура дўзах табақаларига келиб қолдим. Дўзах қизиб, қайнаб ётарди. Унга тушиб кетишимга бир бахя қолди. Шунда кимдир: “Сен менинг ахлимдан эмассан“, деди. У ердан бурилиб яна қоча бошладим. Аждар хамон қувлаб келар эди. Қоча-қоча кўзни қамаштирадиган нурли тоққа яқинлашдим. Тоғда қасрлар бўлиб, уларнинг эшик ва пардалари кўзга ташланиб турар эди. Шу пайт кимдир: “Душмани етиб келиб халок этмасдан туриб манави бечорани қутқаринглар!“ деди. Эшиклар очилиб, пардалар кўтарилиб, у ердан юзлари ойдай болалар чиқиб келишди. Қизим хам улар билан бирга эди. Мени кўриб олдимга тушди. Ўнг қўли билан аждарни урган эди, у қочиб кетди. Кейин тиззамга ўтирди-да: “Эй отажон, “Иймон келтирган зотлар учун Аллохнинг зикри сабабли ва нозил бўлган Хақ – Қуръонга (тиловат қилиниши) сабабли қалблари эриб, қўрқиш (вақти) келмадими?!“ (Хадид сураси, 16) деди. “Эй қизим, сизлар хам Қуръонни биласизларми?“ деб сўрасам, “Ха, сизлардан кўра яхшироқ биламиз“, деди. “Бу ерда нима қиласизлар?“. “Биз мусулмонларнинг вафот этган ёш болаларимиз. Қиёмат кунигача шу ерда сизларни кутиб яшаймиз“. “Эй қизим, мени қувлаб, халок этмоқчи бўлган аждар нима эди?“ “Эй отажон, у сизнинг ёмон амалларингиз. Уни кучайтириб-кўпайтириб юбордингиз. Шунинг учун сизни халок қилмоқчи бўлди“. “Халиги мункиллаган чол киши ким эди?“ “У сизнинг яхши амалингиз. Уни заифлаштириб – камайтириб қўйдингиз. Шу боис ёмон амалингизга унинг кучи етмади. Аллохга тавба қилинг. Халокатга учрагувчилардан бўлманг“. Шундай деб у юқорига кўтарилиб кетди. Мен чўчиб уйғондим ва дархол Аллохга тавба қилдим…
Ичкилик сабабидан бир ёш боланинг ўлиши ул ҳам бўлса ўз отаси тарафидан амалга оширилиши бу бизнинг виждонимизни қаттиқ изтиробга солмайдими? Кўчаларда қанчадан- қанча жиноятларнинг энг аксарияти шу ичимлик орқали амалга ошаётгани сир эмас. Ҳадиси шарифда “Ҳамр (спиртли ичимлик) барча ёмонликларнинг онаси”, деб таъкидланган бўлса! Биз нима учун яна шайтоннинг сийдигини сотадиган жойлардан, унга восита бўлаётган кишилардан ва уни кайфи –сафо учун ичадиган кишилардан нафратланмаслигимиз керак. Бунинг оқибати бизнинг ҳаётимизни жаҳаннамга айлантиришини наҳотки тушунмасак. Аллоҳ таоло қиёмат кунида инсонлар ва ҳайвонларни тирилтирганда ҳайвонга тил беради экан ва ҳатто у тили билан инсонга танбеҳ бераркан. Ҳайвоннинг инсонга танбеҳ бериши бу уятмасми ва бу шармандалик эмасми? Қачон биз ўзимизни ислоҳ қиламиз. Ҳатто ҳайвон ҳам бизнинг қилган ёмпн ишимиздан қаттиқ афсус чикаркан. Инсон ҳатто итдан ҳам ибрат олиши ва таълим тарбия олиши керак. Нимага чунки Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаху айтган эканлар: “Итда ўнта хислат бор. Агар у бирор – бир мўминда топилса у Аллоҳнинг валиси, дўсти бўлади ва у ҳар бир мўминда бўлиши вожиб”, деганлар. Баъзи бир одамлар ўзларининг нафсларининг ҳаю-хаваси учун ўзларини жирканчли ҳайвонлар ҳам қилмайдиган пасткаш ишга қўл ўради. Бизга танбеҳ бериб жоҳилликдан инсоний фазилатга ошна қиладиган бу воқеага эътибор берайлик. Шу воқелардан кейин ҳам ўзимизни тўғирламас эканмиз ҳайвонлар ҳам бизга лаънат айтади. Биз бу воқеа ва ҳодисалардан сўнг ўз атрофимизни ва оила аъзоларимни бу жирканчли спиртли ичимлик балосидан сақлашга ҳаракат қилайлик. Ёш гудак, мурғак, беғубор ва гўзал аҳлоқларни ўзида жамлаган болани касалхонага оғир аҳволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди. Терговчи, бола бечора катта одамнинг тепкиси туфайли шу ахволга тушганини аниқлаганида, у сунъий нафас аппаратига уланган бўлиб жони қил устида эди. Шундагина аёл, эрининг ишлари юришмай, аламини ичкиликдан олаётганини айтиб, кўзида ёш билан илтижо қилди: – Ичиб келганларида ошхонада эдим. Одилжон йўлакда ўйнаётган экан. Ёш болада, дадасининг қай ахволда келганини билмай музқаймоққа пул сўрабди… Кўрганимда шу иш бўлмасди. Афсус, унинг аҳволи ёмонлашди. Қўлларидан келган чораларни кўриб, етқазилган жароҳатлар ҳаёт билан зид эканидан иложсиз қолган шифокорлар онаизорни унинг олдига киргизишди. Кома холатида ётган болакай юз-қўллаларини ўпиб йиғлаётган онасининг овозидан ўзига келиб кўзларини очди. Оғзига тиркалган сунъий нафас олиш аппаратини олиб ташлаб гапиришга чоғланди: – Ойижон мен музқаймоққа эмас, дори учун пул сўраган эдим. Юрагингиз санчаётганини айтган эдингиз. Шунга…. У оғир нафас ола бошлади. Аммо шошиб қолган докторларни тўхтатиб, гапларини айтиб олмоқчи эканини ишора билан тушунтирди. – Ойижон, йиғламанг! Дадам энди ичмайди. – Эй, ичмай ўлсин! Сени шу аҳволга солгандан кўра оёқлари синса бўлмасмиди? -Ойижон қарғаманг! Оёқлари синса, юра олмайдиларку. У эшикка умидвор термилди. Агар хозир отаси кириб келса, бағрига отилиб, маҳкам қучоқлашга тайёр эди. Икки соат аввал кўзи қонга тўлиб, ваҳшийларча дўппослаган малъунни эмас, бир вақтлар елкасида кўтариб, у билан ўйнаган, дўконга етаклаб чиқиб машиначалар олиб берган меҳрибонини сўнги бор кўргиси келди. Умиди сўнгач, бир чеккада турган терговчини ёнига чақирди. – Милиса тоға, илтимос, дадамни қамаманг. Улар жуда яхши инсон. Мана кўрасиз, яна аввалгидай яхши дада бўлади. Чунки мен фариштага айланиб, уни ҳар доим дуо қилиб тураман. Турли жиноятларни кўравериб кўзи пишиб кетган тажрибали орган ходими ўзини тўхтата олмади. Кўзларидан шашқатор ёш қуйилиб, болага ваъда бергачгина унинг жони узилди… Аммо, Қонун, ҳар қандай ваъдадан устивор эди. Оиласи ва бошқа болалари борлиги инобатга олиниб, енгилроқ жазо тайинланди. Ота бу гуноҳни кўтара олмай, қамоқдаёқ жонига бир неча марта қасд қилди, ўла олмади. Панжара ортидаги хўжайинлар эса, махкум атайин шу гуноҳ билан яшаш учун уни жазоламадилар…. Мижжаларига қалқиган ёш билан воқеани ҳикоя қилиб берган онаизорга юзландим: – Эрингиз қамоқдан чиқибди. Энди ичмай қўйдими? У чуқур хўрсинди. Қўлида беш ёшлардаги ширингина ўғлининг жилмайиб турган суратини кўрсатар экан овози титраб жавоб қайтарди… -Ха, инсоф берди. Аммо, катталарнинг ақли кириши учун, шундай фаришталарнинг кўпайиши шартмикан? У дадасининг тушига кирганида ҳам фақат дуо қилaди…
Аллоҳим бизларни бу воқеалардан ибрат олиб бу ҳаром нарсадан ва буни истимол қилувчилардан ҳақиқий маънода нафратланиб уларни иложи бўлса қўлимиз билан агар уни ҳам иложини қилмасангиз тилингиз билан агар унда ҳам ҳеч иложини қилмасангиз қалбимиз билан уларни бу ишнинг ёмонлигини обдан тушунтириб ва уларга бу масалада шайтонга эргашмаслик кераклигини билдиришни ҳар бир лоқайд бандаларингнинг қалбига солгин. Президентимиз шунча ҳаракат қилиб бу ҳалқни уйғотмоқчи бўлсалар ҳам ҳеч уйғонмаяпди ва асл ислом нематини қадрламаяпди. Мусулмончилик ғоялари ва тушунчаларини биз ўтган бутун дунёга устоз бўлган юртдошларимизнинг ғоялари билан сингдирсак ўшанда биз бу офатлардан тўлиқ қўтиламиз. Улар ижтиҳод, фикрлаш ва зеҳн бобида ҳам ҳатто бутун ўзларидан олдинги илм бобида тенги йўқ олимларни ҳам баъзи фазилатлар бобида қўвлаб етиб бўлмайдиган чўққиларни забт этганларига шоҳид бўламиз.
Кўп асарларда Сарахсийнинг ҳаётига оид бўлган икки воқеа келтирилади. Улардан бирида айтилишича, бир мажлисда Сарахсийга “Имом Шофиий уч юз куррос (боб) маълумотни ёд билган экан”, дейдилар. Шунда Сарахсий “(Унинг ёдлаганлари) Мен ёд олганларимнинг закотига (яъни қирқдан бирига) тенг экан”, деб жавоб берибди.
Сарахсий ҳақидаги бошқа ривоятда айтилишича, амир ўз фарзандлари (чўри) оналарини озод хизматкорларига хотин қилиб бериб, ҳузуридаги уламолардан қилган иши ҳақида сўраганда, уларнинг барчаси “Яхши иш қилдингиз”, дейишибди ва фақат Сарахсийгина унинг қилган иши хато эканини айтиб, озод хизматкорнинг чўрига уйланиши мумкин эмаслигини билдирибди. Сўнг амир чўриларини озод қилиб, уларни қайтадан эрга берибди ва яна ҳузуридаги уламолардан қилган иши ҳақида сўраганда, улар яна “Яхши иш қилдингиз”, дейишибди. Фақат Сарахсийгина ҳар бир аёл ажрашганидан сўнг турмушга чиқишдан олдин идда ўташи лозимлигини айтиб, амирнинг иши хато эканлигини билдирибди.
Ибн Қутлубғонинг ёзишича, айнан мана шу воқеадан сўнг Сарахсий “амирга ўгит бериб, у чиқарган қарорига қарши тургани учун ҳибсга олиниб, Ўзганд шаҳрига юборилган”. Манбаларда айтилишича, ўзининг энг муҳим китоби «ал- Мабсут»ни зиндонда ёзган, яъни бирорбир манбага мурожаат қилмасдан шогирдларига ёддан айтиб турган ва улар зиндоннинг устида туриб уни ёзиб олганлар. Шунингдек, у Муҳаммад ибн Ҳасаннинг муҳим асари «ас-Сияр алкабийр» шарҳини «Бобушшурут» қисмигача зиндонда туриб, ёзиб бўлгач, кейин қўйиб юборилган. Амир Ҳасан уни ўз уйига олиб бориши билан шогирдлари етиб келган ва имом мазкур шарҳнинг охирги қисмини амирнинг даҳлизида уларга ёддан айтиб ёздирган. Қаранг! То Чор Рассияси босқинига қадар бу диёр ислом олимларини чиқарадиган манзил макон ва руҳий озиқани калити саналган. Биз билмаймиз балким уй жойлардаги ўриш- жанжаллар, ажрашишликлар ва одам ўлдиришлар ва қайин онасини ўз келини ўлдириши бу ҳаммаси гўноҳлар онасини истимол қилиш сабабларидан бўлиши мумкин. Чунки бу спиртли ичимликнинг ҳаром бўлишининг асосий сабаби инсоннинг ақли бутунлай кетиб ҳатто ҳайвон қилмайдиган ва ҳатто ҳайвонам ҳазар қиладиган ёмон ишлар инсон қўли тарафидан амалга ошиши мумкинлиги сабабидан ҳаром қилинган. Буни истимол қилгандан сўнг агар намозхон бўлса 40 кун ибодати қабул бўлмайди то у танасини бу ҳаромдан солиҳий амаллар орқали пок қилмаса. Инсон арзимаган бир гуноҳи учун қиёматда 18 йил оёқда тикка тураркан. Агар сиз спиртли ичимлик ичган бўлсангизчи уни энди Ўзи билади қанча вақт сизни бу разил ишингиз учун тикка оёқда тикка қўйишини. Мана саҳобалар кечаси билан “Муззаммил” сурасининг аввалги оятлари нозил бўлганда кечаси билан тик туриб кўп намоз ўқиганларидан оёқлари шишиб кетган. Томирлари буртиб чиқиб қолган. Энди ҳеч ўтирғизмасдан бир кун турасан деса! Бутун танангиз қон йиғлайди ва бутун танангиз гапириб юборади. Бу ўтиришлик нематини бошга тушганда тушинасиз. Аллоҳ қаттиқ ҳисоб қилади азизлар. Унинг раҳмати кенг бўлиши билан азоби ҳам шиддатли. Шу сабабдан ҳам ўтган солиҳ олимлар гўё девонадай ўзларини юқотиб унинг ибодати учун ўзини тўлиқ фидо қилган кечаси билан йиғлаган, додвой солган, қўръон ўқиса хушидан кетган. Уларнинг ҳолларини баён қиладиган бўлсак биз бу дунёда гўё жаннатда яшагандай юрибмиз. Биз бу дунёни гўё жаннатга айлантириб олдик. Абдураҳмон ибн Авфдек саҳоба жаннатга 500 йилдан сўнг ҳисоб бериб кейин кирганлар. Аллоҳ қаттиқ олса керак бўлса ҳар бир нафасингизни ҳам ҳисобини сўрайди. Қўлингиздан келса ҳар куни ўз ишларингизни ҳар куни ҳисобини қилинг ҳисоб китобга боришдан олдин. Агар биз ҳақиқий маънода ўзимизни ҳисоб қилсак унга ўзимиз ҳам қойил қолмаймиз. Қанчалик умримизни беҳуда ва энг ёмони Аллоҳ буюрган нарсаларни тескарисини қиламиз бу учун қанча азоб бўлишини биз ҳис қилмасак у ерда кейин кеч бўлади. Энг яхши ва тўғри йўл расулуллоҳ с.а.в. кўрсатган йўлдир. Уни маҳкам ўшлайлик ва унда бардавом бўлайлик.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.
Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири
Урол Назар Мустофо тайёрлади.