islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Намозда битта сурани бўлиб ўқиш макруҳ эмаслиги

Баъзи уламолар биртта суранинг бир қисмини бир ракаатда қолганини иккинчи ракаатда ўқиш макруҳ бўлади, деган. Аммо жумҳур уламолар “саҳиҳ қавлга кўра бу иш макруҳ бўлмайди”, дейишган. Бунга далил сифатида имом Насоий Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аъроф сурасини икки ракатда бўлиб ўқиганлари ҳақидаги ривоятни келтирганлар.

Баъзи уламолар: “Бир суранинг охирини бир ракаатда ўқиб, иккинчи ракаатда бошқа суранинг охирини ўқиш макруҳ бўлади, дейишган. Аммо жумҳур уламолар: “Саҳиҳ қавлга кўра бу иш макруҳ бўлмайди” деганлар. Шунингдек биринчи ракатга бирор суранинг ўртасидан ё аввалидан қироат қилса, сўнгра иккинчи ракатга бошқа суранинг ўртасидан ё аввалидан ёки бирор қисқа сурани қироат қилса саҳиҳ қавлга кўра макруҳ бўлмайди, лекин заруратсиз бу ишни қилмаган афзал, деганлар.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

157160cookie-checkНамозда битта сурани бўлиб ўқиш макруҳ эмаслиги

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: