islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қурбонлик фазилати – 1

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила бошлайман.

Бу масалани иложи борича кишиларни қизиқтириш мақсадида Қуръон ва ҳадис маъноси билан суғорилган уламолар сўзлари билан қилишга ҳаракат қилинди. Буни каминадан оддий сухбат ўрнида қабул қилгайсизлар. Зеро Самарқандлик Орифлар Султони, ҳақиқат изловчиларининг ҳужжати, илоҳий халифа, буюк муршид, ҳақиқий қутб Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳи айтадилар:

– Яхши киши суҳбати ортиқдир, яхши ишдан!
– Ёмон киши суҳбати ёмонроқдир, ёмон ишдан!

Шу сабабдан улуғлар сўзларига таянган ҳолда бу суҳбатни иложи борича чиройли қилишга ҳаракат қиламиз. Чунки Аллоҳ таоло ҳаракат қилувчи ва ғайратини Ўзи йўлида сарфловчи бандасига ёрдамини аямайди. Абдураҳмон Жомий раҳматуллоҳи алайҳи шарҳи муллада келтиради: Агар банда яхши ишга ўзини сарф айласа, Аллоҳ унинг ёрдамчиси бўламан, деган сўзни келтиради.

Аллоҳ севган бандасининг учта белгиси, аломати бор.
– Саховати дарёга;
– Шафқати қуёшга;
– Тавозеси ерга ўхшар!

Ҳожи кишилар уй тавоф этмоқ билан, муҳаббат аҳли эса кўнгил иморати билан дийдор истарлар, дейди Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ. Ориф киши ҳеч бир амалига шод, хурсанд бўлмайди. Ва ҳеч нарсага ҳам рози бўлмайди. Аллоҳни таниган кишилар қанча амалларини пухта қилсалар ҳам уни кам санашади ва ҳеч у амалларига кўнгиллари тўлишмайди. Ва нимчаки амалларни назарига асло олишмайди. Бизлар ҳам амалларни қилишда гўё шулар мисоли амал қилишимиз керак.

Бу сўзлар аслида амал қилиш учун айтилмоқда. Уни эшитганда мазза қилиш учунмас. Волидайи муҳтарам отамнинг айтишларича: Жарқурғонда бир чўпон қурбонлик ҳақидаги бундай суҳбатларни эшитгандан сўнг ҳар йили қишлоқ оралаб хой кишилар чиқинглар! ким қурбонлик қилишга имкон қилмаган бўлса, бу қўйлардан олсин, деб тинмай айланиб, юрарканлар. Қаранг! Қурбонлик куни уларнинг қалбларига тўлиқ хурсанчиликни солмоқда. Буни аслида ҳозирги кунда деярли кўп бойлар амалга оширса, бўлади. Баъзи бойлар ўзлари қодир бўла туриб ўзларининг жонларини уйлаб, қурбонликни қилишмаганига хайрон бўламиз.

Шуни билинг! Бу дунё синов дунёси. Аллоҳ ҳар бир бандасини бойлик бириб синаб кўради. Шу синов муддатидан ўтолмасангиз Аллоҳнинг жазоси қаттиқ бўлади. Юқори савоб амалига юқори жазо тайинланади. Тезроқ ғафлат ўйқусидан уйғонинг ва олдинги қодир бўлган қазо қурбонликларни ҳам қилиб қўйинг, у ҳақида ҳам албатта сўраласиз.

Мен бу саҳийликни гўё Иброҳим алайҳиссаломнинг саҳийлигига ўхшатгим келди. Иброҳим алайҳиссаломнинг қўйларинг сони сон – саноқсиз бўлган. Қўйларини қўриқлайдиган итларининг сони 30 мингта бўлган. Уларнинг ҳар бирининг буйнида тиллодан занжирлари бўлган. Туя ва қорамолларининг ҳам сони йўқ бўлган бой бир пайғамбар бўлган. Бир тасаввур қилинг! Қанча қўй бўлиши мумкин! Аллоҳ таоло у пайғамбарни кўп мақтайверганидан улар ҳасад қилишиб, Аллоҳ таолодан фаришталар Я Аллоҳ нимага сен Иброҳимни Халилим- дўстим (“Ваттаҳазаллоҳу Иброҳийма халийла”)дейсан. Агар сен ундан бутун бойликларини олиб қўйсан, у сенга ибодат қилмай қўяди, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло бўлмаса синаб кўринглар, дейди. Икки фаришта инсон суратида қўй боқаётган Иброҳим алайҳиссаломнинг олдига келиб, эй Иброҳим бизларга молларингдан бермайсанми? – дейди. Бир мартагина тасбеҳ айтсаларингиз молларимнинг учдан бир қисмини бериб юбораман, дейди. Бу сўздан синовга келган фаришталар қилган ишларидан хижолат бўлган ҳолатда ажабланиб тасбеҳ айтишди. Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари яна айтди: яна бир марта айтсанглар учдан икки қисми сизларники, деди. Улар тасбеҳ айтишди. Иброҳим алайҳиссалом агар яна бир марта тасбеҳ айтсаларингиз ҳамма молларим сизларники, деди. Улар тасбеҳ айтишди. Бунга бутун осмондаги фаришталар гўвоҳ бўлишиб, хайратдан қойил қолишди. Кейин икки фаришта хижолат бўлишиб, биз синовга келган фаришталармиз бизга моллар керакмас, дейишди. Кейин Иброҳим алайҳиссалом мен сўзимдан қайтмайман, нима қилсаларингиз ўзларингиз хал қилинглар, деди. Аллоҳ у молларни вақфга айлантирди. Бутун дунёга у пайғамбарнинг моллари тарқаб кетди.

(Давоми бор…)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани

“Мирза Юсуф” жоме масжиди

имом ноиби Уролназар Мустофо

165400cookie-checkҚурбонлик фазилати – 1

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: