islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қурбонлик фазилати – 2

Қурбонлик фазилатига саҳийлар ва саҳий бўлмаса ҳам Унга мухлис бўлган бандалар етишади. Чунки Аллоҳ таоло: “Лекин Унга сиздан тақво етадир”. Қурбонлик масаласида ҳақиқий тақво зарур ва лобуд. Ихлоссиз гўшт ейиш мақсадида ёки бошқа мақсадлар ила қилсангиз, амалингизга яраша савоб берилади. Айниқса, бу масалага жиддий ёндашиш, иложи бўлса бунга эътиборни тўғри қаратиб, уни қилиш учун хатто жонингизни ҳам аямайдиган даражада қилишга шариат чақиради. Биз шариатга амал қилишни саҳобайи киромлардан ўрганишимиз керак. Улар илоҳий амрга ўзларини тўлиқ фидо қилишга ўлгурган. Улар шариатнинг ҳар қандай қийин синовларини ҳам бажаришга тайёр бўлишган. Шуни учун биз ҳам саҳобалардек амал қилсак, худди шундай савобга ва мақомга эришамиз.

Кимга қурбонлик вожиб бўлса, унинг зиммасига қурбонлик қилиш зарур ва қилиши ҳам керак. Моли ҳақиқий ёки ўлик нисобга етмаган кишиларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Аммо моли нисобга етмаса ҳам қурбонлик қилишга қурби етса ва у сабабли бўйнида вожиб бўлган бошқа ҳақлар зойил бўлмаса, бундай кишиларга ҳам қурбонлик қилиш муносибдир. Чунки қурбонликда шундай фазилатлар борки, уни тарк қилган одам жуда кўп манфаатлардан маҳрум бўлиб қолади. Кимнинг мутлақо шароити бўлмаса, энди у чорасиз. Аллоҳ таоло айтади:

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ

“Сиз парвардигорингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар 2 оят).

وَالْبُدْنَ جَعَلْنَاهَا لَكُمْ مِنْ شَعَائِرِ اللَّهِ لَكُمْ فِيهَا خَيْرٌ فَاذْكُرُوا اسْمَ اللَّهِ عَلَيْهَا صَوَافَّ فَإِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ كَذَلِكَ سَخَّرْنَاهَا لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ.

“Ва туяларни сиз учун Аллоҳнинг нишонларидан қилдик. Уларда сизга яхшилик бор. Уларга олд оёқларидан бири боғлиқ турган ҳолида Аллоҳнинг номини зикр қилинг. Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енг ва қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринг. Шундай қилиб, Биз уларни сизга бўйинсундириб қўйдик. Шоядки шукр қилсангиз. Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмайдир. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга бўйинсундириб қўйди. Яхшилик қилгувчиларга башорат беринг” (Ҳаж сураси 36-37 оятлар).

(Давоми бор..)

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани

“Мирза Юсуф” жоме масжиди

имом ноиби Уролназар Мустофо

165560cookie-checkҚурбонлик фазилати – 2

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: