islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Онамни йўқотгач…

Онамдан сўнг дўстларим

Ҳувиллаб қолди уйим,
Тарк этди кўп қувончлар
Фаромуш бўлди ўйим.

Онам эдилар мисли
Каъбатуллоҳ Мадинам,
Мўътабар гузал юзли
Хам офтобим хазинам.

Аҳли Қуръон эрдингиз
Ибодатларга маҳкам,
Болажоним дердингиз
Ҳар бир сўзингиз малҳам.

Дуолар тушмас эрди
Тилингиздан доимо,
Оҳиста тўғрилардиз
Гар қилсак бизлар хато.

Уйимиз фариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз,
Саранжом сариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз.

Мана бугун турибман
Сизсиз, отамсиз ўзим,
Зўрға чидаб юрибман
Аллоҳим берсин тўзим.

Она экан азизим
Дуогўй вафодорим,
Ота экан азизим
Куч қувватим мадорим.

Онам борида мен хам
Хушбўй атир гул эдим,
Отам борида беғам
Сўзга бой булбул эдим.

Онамла бўлган чоғим
Энг бахтиёр мен эдим,
Юзларга киринг онам
Меҳрибоним дер эдим.

Аммо ажал шароби
Якинлигин билмабман,
Ўзимни ўйлаб фақат
Сизга парво қилмабман.

Дилда колди армоним
Суюклигим онажон,
Менга фидо дармоним
Жонажоним онажон.

Ёд этай сизни энди
Покиза виждон билан,
Руҳингизни ҳамиша
Тиловат қуръон билан.

Дуо қилинг онажон
Сиздек фидоий бўлай,
Куним битса ўшал он
Имону исломла ўлай.

Покиза руҳингиз пойига
Келай ёруғ юз ила,
Охират манзил жойига
Дилда имон сўз ила.

Қиёмат кун Аллоҳим
Раҳматига ғарқ этсин,
Фазлу карами бирлан
Жаннат сизга барқ этсин.

Тилагим кўп роббимдан
Дийдорингиз курсатса,
Жумла мўъминни жамлаб
Ўз дийдорин кўрсатса!

Сиз ва отам ортидан
Мен хам рахматин кўрсам,
Пойингиз кўзга суртиб
Жаннатга қадам қуйсам.

Илоҳо улуғ роббим
барча оналарни қил рахмат,
Насиб эт жумлага ўзинг,
Росулингдан шафоат.

Истагим шу дўстларим
Онангиз дуосин олинг,
Ўтган бўлсалар агар
Доимо ёдга олинг.

Ўргатинг фарзандларга
Ота-она кадрини,
Тополмайсиз бир куни
Хатто изи гардини.

Армонда колманг дейман
Мендек бўлиб мосуво,
Сўзим маъқул келса гар
Онамни айланг дуо….

Мухаммаджон Мадазимов

167850cookie-checkОнамни йўқотгач…

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: