islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун “Абитуриент рухсатномаси”ни олиш тартиби

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига ҳужжат топширган абитуриентлар имтиҳон рухсатномасини qabul.muslim.uz сайти орқали оладилар.

qabul.muslim.uz сайтининг “Статусни текшириш” қисмига паспорт серия ва туғилган сана киритилади:

“Ариза ҳолати” саҳифаси очилгач, “Имтиҳон рухсатномасини юклаб олиш” тугмасини босиш орқали рухсатнома олинади:

Юклаб олинган рухсатнома қуйидаги шаклда бўлади:

Эслатиб ўтамиз, ушбу рухсатнома паспортсиз ҳақиқий ҳисобланмайди.

Рухсатноманинг юқори қисмида ҳужжат топширган таълим муассасаси номи ёзилган.

Ўрта қисм ўнгда абитуриент расми жойлаштирилган, ёнида ID рақами, исми шарифи, туғилган санаси ва тест топшириладиган фанлар кўрсатилган.

Абитуриенталар рухсатнома орқали тест топширадиган ҳудуд, унинг номи ва манзилини билиб олади.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар рухсатномада кўрсатилган сана ва вақтда тест топшириладиган ҳудудда бўлишлари лозим.

Шунингдек, рухсатномада таълим тили ҳамда тест топшириш алифбоси ҳам кўрсатилган.

Рухсатноманинг пастки қисмида абитуриентлар учун эслатма берилган бўлиб, абитуриентлар эслатмани диққат билан ўқиб, амал қилишлари лозим.

Тошкент ислом институти Модуль таълими бўйича ҳужжат топширган абитуриентлар modul.muslim.uz сайти орқали Имтиҳон рухсатномасини юқоридаги тартибда юклаб оладилар.

Тошкент ислом институтида кундузги ва модуль таълими йўналиши бўйича кириш имтиҳонлари қуйидаги саналарда ўтказилади:

Кундузги таълим:

  • 2020 йил 7 сентябрь – “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).
  • Мандат 2020 йил 08 сентябрь куни эълон қилинади.

Модуль таълими:

  • 2020 йил 08 сентябрь – Ихтисослик фанлар мажмуаси ва ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси (тест синови)
  • Мандат 2020 йил 09 сентябрь куни эълон қилинади.

Имтиҳонларни ўтказиш жойи – Ҳазрати Имом мажмуаси очиқ майдон қисми.

Мир Араб олий мадрасасида кириш имтиҳонлари қуйидаги санада ўтказилади:

  • 2020 йил 10 сентябрь “Фиқҳ ва ақоид”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари (тест синови).

Имтиҳон ўтказиш жойи – Мир Араб олий мадрасаси биноси очиқ айвон қисми.

Тошкент ислом институти матбуот хизмати

174010cookie-checkОлий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун “Абитуриент рухсатномаси”ни олиш тартиби

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: