islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бир олимни талабаларга ўрнак ҳаёти

Доктор Нуриддин Итр муҳаддис, фақиҳ, муфассир, муҳаққиқ, адиб бўлиб тўлиқ исми Нуруддин ибн Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Итр роҳаматуллоҳи алайҳдир. Насаблари Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумоларга бориб тақалади. Исми “Итр” қўшимчаси  билан номланишига сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қариндош (оиласидан) бўлганидир.

Санавий (ўрта махсус) мадрасада таълим берган устози Шайх Абдуллоҳ Ҳаммод шундай дейди: “Асийлул жаддайн”. Яъни ҳар икки тарафдан ҳам Набий алайҳиссаломга муттасилдир[1]. Ҳалаб шаҳрида ҳижрий 1356-йил 17-сафар ойида туғилган. Милодий 1937-йил 28-апрелга тўғри келади.[2] Исмини она тарафдан боболари Шайх Нажийб Сирожиддин раҳматуллоҳи алайҳ қўйган. Тақвода намуна бўлган зиёли оилада таваллуд топган. Бу зотни илмий ҳаётида тоғалари шайх Абдуллоҳ Сирожиддинни раҳматуллоҳи алайҳни ўрни жуда катта бўлган. Отаси Ҳожи Муҳаммад Итр келжакда етук олим бўлиши учун жуда кўп ҳизматлар қилган. Буни тасдиқи бўлароқ илм ҳалқаларига етаклаб борган, уламолар зиёратига олиб бориб ҳақларига дуолар қилдирган. Ўша даврда илм ҳалқаларидан бирида боболари шайх Муҳаммад Нажийб Сирожиддин ал-Ҳусайний ҳам дарс берган. Бу ҳалқага ҳам оталари ўзлари билан олиб юришни канда қилмаган.

Шом диёрларини улуғ муҳаддисларидан бири Бадриддин ал-Ҳасаний боболари шайх Муҳаммад Нажийб Сирожиддин ал-Ҳусайний борасида шундай деганлар: “Шайх Нажийб ўз замонида, ер юзини энг билимдони бўлганлар”.

Ҳалаб шаҳри ўша вақтда илм аҳли билан машҳур бўлган. Ҳатто бу шаҳар “Дин ва Иймон кесишган жой”, деб номланган. Ўша вақтда сон саноқсиз уламоларни бу диёрларда истиқомат қилган.

Тоғаси шайх Абдуллоҳ Сирожиддинни қизига уйланган ва тўрт нафар фарзанд катта қилишган, учта ўғил, бир қиз. Улар Муҳаммадмужоҳид, Абдураҳим, Яҳё ва  Ровия бўлган.

Китоб ва суннатни мустаҳкам тутган, дин-диёнатли, солиҳ оилада таваллуд топган. Бу оила Шом диёрида илм-у маърифат учун умрини баҳшида қилган оила бўлган”.[3] Бу оиладан боболари Шайх Муҳаммад Нажийб Сирожиддин ва тоғалари шайх, муҳаддис Абдуллоҳ Сирожиддин роҳматуллоҳи алайҳлар забардаст олимлар бўлишган.

Нуриддин Итр ўрта мактаб ёшига етганда шаръий илмлар ўқитиладиган мадрасага киради. Бу ерда энг олди талабалар сафида бўлади, оқиш давомида сабри, матонати билан бошқа талабалардан ажраб туради. Мана шу йўсинда 1954-йил бу мадрасани тамомлагач тўғридан тўғри Мисрдаги “Ал-Азҳар” университетига ўқишга киради. Бу ерда намунали хулқи, сабр матонати ва таълим жараёнида ўрнак бўлганлиги учун бир қанча совғалар, фахрий ёрлиқлар топширилган. Бакалавр дипломини 1958-йил биринчи ўринда энг намунали талаба сифатида қўлга киритади. Сўнгра ўзи туғлиб ўсган Ҳалаб шаҳридаги ўрта махсус мадрасада дарс бериш учун қайтади. Лекин ҳеч қанча ўтмасдан яна “Ал-Азҳар”га илмий иш, тахассус қилиш мақсадида қайтади ва 1964-йилда  “Ториқотут Термизий фи жамиъҳи вал мувазанату байнаҳу ва байнас саҳиҳайн” мавзусида докторлик илмий ишини ёқлайди ва докторлик унвонига эга бўлади.

Кегинчалик илмий салоҳиятини янада ошириш, талабаларга дарс бериш мақсадида Сурияга қайтади ва ўрта босқич мадрасада мударрис бўлиб ҳизмат қилади. 1965-йилдан 1967-йилгача Мадина ал-мунавварадаги Ислом университетида Ҳадис фанидан мударрисликка тайинланади. 1967-йилда Дамашққа қайтади ва Ҳалаб шаҳридаги Ислом университетларини Адаб факултетида Тафсир ва Ҳадис фанидан мударрис болиб ишлайди.

1979-йилда Дамашқдаги Университетда “Қуръон ва суннат илмлари” кафедрасида “Устоз” даражаси берилади. Шунингдек жуда кўплаб бошқа Исломий университетларда узоқ муддат ҳизмат қилади. Шу билан бир қаторда бир қанча масжидларда дарслар ташкил этиб исломий илмлардан нур таратган.

Доктор Нуриддин Итр илмий муҳозараларга қатнашиш учун жуда кўплаб исломий давлатларга сафар қилганлар. Бунга мисол тариқасида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: Бирлашган Араб амирлигидаги “Ад-диросатул илмийя” университети, Кувайт университети, Имом Муҳаммад ибн Саудни иккита университети, Саудия Араб давлатидаги “Уммул Қуро”, Ҳиндистондаги “Жамеату надватил уламо”, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги “Мармара” университети ва яна Истанбулдаги баъзи бир Исломий муассасалар.[4]

Шунингдек кўплаб исломий конференцияларга ҳам қатнашган. 2007-йилда Жазоирда бўлиб ўтган “ал-Қуръан ал-аввал“, Абу дабидаги “Исломий банк” ва Кувайтдаги “Аз-закат ал-аввал” мавзулари юзасидан ўтказилган конференцияларни  олсак бўлади.

Итр раҳматуллоҳи алайҳ элликдан зиёд асарлар ёзди, умри давомида илм билан ҳаёт кечирди, асарлари билан танишиб чиқадиган бўлсак, бу зотни шахсий сифатлари нақадар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салллам кўрсатган кўрсатмаларни жисм-у жонларига сингирганини ҳис қиламиз. Мана шу ўринда бе ихтиёр бир ҳадис ёдимга тушади. Ҳадис қуйидагича:

عن عبدالله بن عمرو بن العاص  رضي الله عنهما  قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: (إن الله لا يقبض العلم انتزاعًا ينتزعه من العباد، ولكن يقبض العلم بقبض العلماء حتى إذا لم يُبْقِ عالمًا اتَّخذ الناس رؤوسًا جهالاً، فسُئِلوا فأفتوا بغير علم؛ فضلوا وأضلوا) متفق عليه.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Албатта Аллоҳ таоло илмни бандалар қалбидан сўғриб олиш ила уни кўтармайди. Балки уламолар қабз қилиниши билан кўтарилади. Тойинки бирор олим қолдирмагач инсонлар ўзларига жоҳилларни йўлбошчи қилиб олишар, улардан (дин аҳкомлари) сўралинса, илмсиз бўла туриб унга фатво берур, натижада ўзлари адашади, бошқаларни ҳам адаштирар”.[5]

Буюк аллома, шайх, муҳаддис, Муфассир, мутасаввиф, доктор Нуриддин Итр раҳматуллоҳи алайҳ  2020-йил 23- сентабр чоршанба куни дорул имтиҳондан дорул бақога риҳлат қилди. Аллоҳ таоло бу зотни ўрнини босадиган уммат йўлбошчиларини кўплаб чиқарсин!

4-курс талабаси

Пардаев Абдували

[1] Абдулазиз Муҳаммад халаф. «Жуҳуду Нуриддин Итр фи хизмат ас-суннат ан-Набавийя». – Туркия: Ғози антаб. 2013. Б. – 3.

[2] ар.м.wикипедиа.орг.

[3] Муҳаммад Ийд Вафо ал-Мансур. «Ҳивар фи қозоя мин илм ал-ҳадис аш-шариф байна Доктор Нуриддин Итр ва Салмон Надавий»: – б. 13.

[4] Нуриддин Итр ҳазратлариниг батафсил сафарлари «Ҳивар фи қозоя мин илмил ҳадис аш-шариф байна Доктор Нуриддин Итр ва Салмон Надавий» рисоласида батафсил келган. 15-бетдан бошлаб.

[5] Имом Бухорий. “Саҳиҳул Бухорий”, Илм китоби, 100-ҳадис. – Дамашқ: Муассасат рисала нашируън. 2019. – Б.217.

226181cookie-checkБир олимни талабаларга ўрнак ҳаёти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: