Билмаган нарсаларимизни бизга таълим берган Аллоҳ таолога ҳисобсиз ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига инсон ҳуқуқларига оид таълимотларни етказган ва уни ҳаётга татбиқ қилиб кўрсатган Росулимиз Муҳаммад Мустафога чексиз саловоту саломларимиз бўлсин!
Киши фиқҳ илмини тушуниши, уни ҳаётга татбиқ қилиши, фиқҳни бошқаларга ўргатиши ва фатво беришга қодир бўладиган фиқҳий кўникмаларга эга бўлиши учун учта босқични босиб ўтиши керак.
- Турли боблардан ташкил топган фиқҳий масала, ҳукмларни ўрганиш. Бизнинг диёрда талабалар ушбу босқични النقاية مختصر الوقاية , مختصرالقدوري, الهداية ва шу каби бир неча китобарни дарс қилиб ўрганиш орқали босиб ўтадилар.
- Фиқҳий ҳукмлар қандай қилиб шариат далилларидан чиқариб олинганлигини ўргатадиган илм -“Усулул фиқҳ” илмини ўрганиш. Бизнинг диёрларда ушбу босқичда ўқитиладиган китоблар –Имом Низомиддин аш-Шошийнингأصول الشاشي ва Мулла Жийваннинг усул илмида машҳур матнлардан бири Абул Барокот ан-Насафийнинг منار асарларига ёзган نور الأنوار شرح المنار китоблари ҳисобланади.
- Охирги босқич Фатво бериш асоси ва қоидаларини ўрганишдир. Ушбу илмга رسم المفتي деб айтилади. “Росмул муфти” –«росм» луғатда бир нарсанинг қолдиғи, истилоҳда эса муфтини фатво беришга далолат қиладиган аломат, белги ва сабабдир.[1]“Росмул муфтий” мазҳабда фатво берадиган киши риоя қилиши лозим бўлган қоидалардир. Уни мазҳаб уламолари мазҳаб уламоларини, табақаларини, китобларини, масалаларини, фатво лафзлари ва даражаларини тартибга солиш, натижада, мўътамад қавлга етиш учун ишлаб чиқганлар.[2] Ушбу илм фиқҳ ҳукмларини амалга татбиқ қилиш ва унга амал қилиш кайфияти борасида баҳс юритадиган илмдир.
Юқорида ўтган учта босқичларни пухта ўзлаштирмай туриб, фиқҳ илмидан фойда олишнинг имкони йўқ.
Аввалги икки босқич мушҳур бўлиб, бу борада ёзилган китобларнинг сон-саноғи йўқ. Мадрасаларда ва турли академияларда фан сифатида дарсликка киритилган. Аммо, учинчи босқични эса кўплаб билим юртларида юқоридаги икки босқич каби кенг қамровли қилиб маълумот берилмайди. Ушбу илмни ўрганмаган ўқувчилар фиқҳий ҳукмлар татбиқ қилинадиган асосларни билмайдилар. Бу эса фиқҳ илмини амалда татбиқ қилишларига ҳалал беради. Натижада талабаларга ушбу босқични илм сифатида пухта ўрганишимиз зарур эканини билдиради[3].
Биз ушбу илмни ўрганиш орқали қуйидаги саволларга жавоб оламиз.
- Ҳукмларни ўзгартирувчи заруратни билдирадиган қоидалар қайсилар?
- Фиқҳий ҳукмларда бошқа қавлга ўтишга рухсат берувчи қоидалар қайсилар?
- Ҳукмларга таъсир қилувчи тайсир ва ҳараж нима?
- Ҳукмларда эътибор қилинадиган «маслаҳат» нима?
- Ҳукмларга урф ва замоннинг ўзгаришининг алоқаси қандай?
- Ҳукмларни ўзгаришига олиб келадиган «балво» нима?
- Таржиҳ қилишда китобларнинг табақалари қайсилар?
- Ҳукмни олиш ва эътибор қилишда масалаларнинг даражалари қайсилар?
9.“тасҳиҳ қилиш”да уламоларнинг ўринлари қандай?
10.“тачҳиҳ қилиш”да китобларининг манҳажи қайси?
Ушбу саволларни кўргач, رسم المفتي илми қанчалик муҳимлигини билиб оламиз.
ушбу илмга Қуръон оятларидан далил:
- وَقَدْ فَصَّلَ لَكُم مَّا حَرَّمَ عَلَيْكُمْ إِلاَّ مَا اضْطُرِرْتُمْ إِلَيْهِ
“У сизларга ҳаром қилган нарсаларни батафсил баён қилиб берганку?! Магар музтар бўлганингизда, майли”. (Анъом сураси. 119-оят) Бу оятда Аллоҳ таоло бандаларга ҳаром қилган нарсалардан емасликка буюряпти. Лекин чорасиз бўлиб қолса, ейишга рухсат беряпти.
- 2.يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْر
“Аллоҳ сизларга енгилликни хоҳлайди ва сизларга қийинлик хоҳламас”. (бақара сураси 185-оят)
Ҳадиси шарифдан далилллар жуда кўп бўлиб, уларнинг айримларини келтирамиз.
- عن أبي قتادة رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال في الهرة: إنها ليست بنجس، إنما هي من الطوَّافين عليكم؛ أخرجه الأربعة
Абу қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Албатта Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушук борасида айтдилар: “албатта, у нажосат эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардир”
2.عن أنس – رضي الله عنه – قال: قال رسول الله – صلى الله عليه وسلم -: يسِّروا ولا تعسِّروا، وبشِّروا ولا تنفِّروا؛ متفق عليه
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “енгиллаштиринглар, қийин қилманглар, ҳушхабар беринглар, нафратлантирманглар”.
Ушбу илм борасида ўз асари билан ҳанафий мазҳабида катта ўрин эгаллаган олимлардан бири Муҳаммад Амин ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ ҳисобланадилар. Биз ўрганмоқчи бўлиб турган “Шарҳ уқуду росмил муфтий” китоби ҳам айнан Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳга тегишлидир. Муҳаммад Амин Ибн Обидин роҳимаҳуллоҳ “Уқуду росмил муфтий” деб номланган 75 байтдан иборат шерий манзума ёзганлар. Сўнгра айнан шу манзумага ўзлари шарҳ ёзганлар.
[1] Дўктор Луайй ибн Абдурроуф ал-Холилий ал-Ҳанафий. Асбабул удулил ҳанафийяҳ анил футя бизоҳирир риваяҳ. –Байрут: “Дарул фатҳ”, 1437/2016. –109-110 б.
[2] Дўктор Луайй ибн Абдурроуф ал-Холилий ал-Ҳанафий. Асбабул удулил ҳанафийяҳ анил футя бизоҳирир риваяҳ. –Байрут: “Дарул фатҳ”, 1437/2016. –109-110 б.
[3] Дўктор Салоҳ Абул Ҳожж. Исъадул муфтий ала шарҳи уқуди росмил муфтий. – Байрут: “Ширкату дорил башоирил исломия”, 1439/2018. – 7-10. б.
ТИИ 4-курс талабаси Абдулҳай Охунжонов