islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Кўчмас мулк ва унинг турлари (1)

Уламолар кўчмас мулклар ҳақида турли фикрлар айтишган. Уларнинг таьрифи ва турлари қандай эканлиги борасида мазҳаблар аро фарқларини баён этишган. Қуйида шу таьрифларга ва уларнинг турларига тўхталиб ўтамиз.

Ҳанафийларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – ўз ўрнидан кўчириб бўлмайдиган ва кўчирса ҳам талофат билан кўчириладиган ерлар, бинолар ва илдизи чуқур отган дарахтлар киради (кўчатлар кирмайди)[1].

Моликийларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – Ер ва унга ўрнашган бинолар ва дарахтлардир.

Шофеъйларнинг таърифи: Кўчмас мулклар бу – бинолар, ерлар ва хурмолардир.

Кўчмас мулкка эгалик қилиш борасида “Кашшафул Қонаь” китобида шундай дейилган: Эгалик қилишлик кўчмас мулклардан бошқа нарсаларда ҳосил бўлади. Кўчмас мулклар бу – яйлов, ер, бино, экин ва унга эргашган нарсалардир.

Демак, уламоларимиз бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтишлиги мумкин бўлмаган товарлар “кўчмас мулк” эканлигига ихтилоф қилишмаган.

Сурати ва кўриниши сақланиб қолишлиги билан бир ўриндан бошқа ўринга кўчириш мумкин бўлган мулклар эса “кўчар мулклар” дейилади.

Жумҳур уламолар уни “кўчмас мулк” дейдилар.

Моликийлар эса “кўчар мулк” дейдилар.

Шунга кўра, жумҳур уламолар кўчмас мулкка қуйидагича таъриф берганлар:

– Асли собит бўлиб, кўчириб ўтказиш ва ўзгартириш мумкин бўлмаган мулклар кўчмас мулк дейилади. Бунга эркин ерларнинг барча турлари, бино ерлари ва ундан бошқа ерлар кириб кетади.

– Кўчар мулклар – улар кўчириб ўтказиш мумкин бўлган, кўчиришдан олдин қандай бўлса шундай сақланиб қоладими йўқми фарқи йўқ улар кўчар мулк ҳисобланади. Буларга барча ҳайвон турлари, пуллар, кайлий ва вазний ўлчанадиган барча товарларни қамраб олади.

Кўчар мулкнинг товар ҳисобланмайдиганлари, кўчмас мулкга эргашиб кўчмас мулкнинг ҳукмига кириб кетади. Чунки булар доимийлик ва собитликда кўчмас мулк билан бирга бўлгани учун кўчмас мулк турига киради.

Моликийлар кўчмас мулкга қуйидагича таъриф беришган – асли собит бўлиб, кўриниши ва шакли сақланган ҳолда бир ўриндан бошқа кўчириб ўтказиш, ўзгартириш мумкин бўлмаган нарсалар кўчмас мулк дейилади. Булар бинолар, дарахтлар, хурмолар ва ундан бошқа нарсалар киради.

Кўчар мулк – уни бошқа ўринга кўчириб ўтказиш, ўзгартириш мумкин бўлган товарлар кўчар мулк бўлади. Уни сурати кўчиришдан аввал қандай бўлса шундайлигича қолган бўладими ёки кўчирилганда сурати ўзгарган бўладими фарқи йўқ.

4-курс талабаси Қудратов Муҳаммаджон

[1] Адлон ибн Ғозий ас-Шимроний.  Байъул иқори ва таъжируҳу фил фиқҳил исломийий. –Риёз: Ширкатул ибикон лит таълим, 1437/2016. –Б. 34.

235260cookie-checkКўчмас мулк ва унинг турлари (1)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: