“Термизий уламоларнинг ислом тамаддуни ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусидаги онлайн анжуман бўлиб ўтди.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференция Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.
Анжуманда Туркия, АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Россия, Ироқ, Миср, Афғонистон каби давлатлардан олимлар ҳамда Ўзбекистондан 40 га яқин таниқли уламолар, етук олимлар, нуфузли университетлар, илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, жумладан Тошкент ислом институти ўқитувчи ва ходимлари иштирок этди.
Онлайн конференцияда ТИИ ректори У.Ғафуров маъруза билан қатнашди.
Анжуман қуйидаги мавзуларни ўз ичига олди:
– Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожига қўшган ҳиссаси;
– Термизий олимларнинг жаҳон илм-фан цивилизацияси ривожига тутган ўрни;
– Термизий олимлар илмий меросини ҳозирги даврдаги аҳамияти;
– Ислом цивилизациси ривожида буюк алломаларимизнинг хизматлари.
ТИИ Матбуот хизмати