islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мандат-2021

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти кундузги таълим йўналиши бўйича 2021-2022 ўқув йили учун Араб тили, Ақоид-фиқҳ ва Ўзбекистон тарихи фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари мандат натижаси эълон қилинди.

Мандатга кўра, йигитлар бўйича энг юқори кириш бали 156.8, энг паст кириш бали 117.6 ва аёл-қизлар бўйича энг юқори кириш бали 152, энг паст кириш бали 116.3 ни ташкил қилиб, 50 нафар йигит ва 10 нафар аёл-қиз Олий маъҳад талабасига айланди.

Маълумот учун, низомга кўра, 1 нафар абитуриент “Ягона олимпиада-2021” ғолиби сифатида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.

Юқори кўрсатгич қайд этган абитуриентларни талабалик билан муборакбод этамиз!

Қабул жараёнлари ва кириш имтиҳонларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этган барча мутасаддилар, ўқитувчи ва ходимларни хизматлари эвазига улкан ажрлар беришини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз!

ТИИ Матбуот хизмати

240840cookie-checkМандат-2021

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: