islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Муқаддасдир Ватан байроғи!”

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун” муносабати билан илмий тадқиқотлар олиб бориш ва изланувчанлик қобилиятига эга иқтидорли талабаларнинг салоҳиятини намоён этиш мақсадида “Муқаддасдир Ватан байроғи!” шиори остида “энг яхши мақола” ва “энг яхши видеоролик” танловини эълон қилади. Иштирокчилар мақолаларининг номларини шу мавзу доирасида олиб бориши мақсадга мувофиқдир ва мақолалар ўзбек тилида қабул қилинади.

Танлов институтнинг кундузги ва модуль таълим шакли талабалари ўртасида ўтказилиб, иштирокчилар мақолаларни “Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими”га 99 690 92 26 ва 94 268 68 92 телеграм номерига видеороликларни @oliymahad_bot ботига 2021 йилнинг 17 ноябрь куни соат 16:00 га қадар топшириши лозим.

Тақдим этиладиган мақолалар А4 (210х297) форматли оқ варақнинг бир томонига 1,5 интервалда “MS Word, Times New Roman” 14 шрифтда ёзилади ва уни ёзиш жараёнида қуйидаги ҳошиялар ўлчамига риоя қилиш зарур: ўнг томондан – 1,5 см, чап томондан – 3 см, юқоридан –  2 см, пастдан – 2 см. Мақолалар энг 3-5 бетдан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мақоланинг номи бош ҳарфларда ўртада кўрсатилади. Кейин  1интервал ташлаб муаллифнинг исм-шарифи ва курси ҳам гуруҳи ёзилади. Сўнгра 1,5 интервалдан кейин мақоланинг асосий матни берилади.

Мавзуга тегишли бўлган мақолалар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланади.

Энг яхши мақолалар институт сайтида эълон қилинади ва “энг яхши мақола” ва “энг яхши видеоролик” танловларидаги ғолиблар тақдирланади.

256380cookie-check“Муқаддасдир Ватан байроғи!”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: