islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диссертация ҳимоялари муваффақиятли ўтди

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи ДСc.35/30.12.2019.Исл/Тар/Ф.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарининг мотуридия таълимоти ривожида тутган ўрни” мавзусида Тошкент ислом институти Aқоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири, тадқиқотчи Соатмурот Примовнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ўтказилди.

Диссертациянинг “ХИ-ХИИ асрларда мотуридия таълимоти ривожини тадқиқ этишнинг назарий асослари”, “Aбу Шакур Кеший “Тамҳид” асарида мотуридия таълимотининг акс этиши” ва “Тамҳид” асарининг замонавий ақидавий масалалар ечимидаги аҳамияти” каби бобларида мавзу тўлақонли тарзда очиб берилган.

Шу куннинг ўзида “Имом Бухорийнинг “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асаридаги тафсир илмига оид қарашлари” мавзусида тадқиқотчи Aзизхўжа Иноятовнинг 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси ҳам бўлиб ўтди.

Муҳим мавзуга бағишланган тадқиқот “IX аср тафсир илми ривожини ўрганишнинг назарий масалалари”, “Имом Бухорий “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” асарининг нақлий тафсир анъаналари шаклланишидаги ўрни” ҳамда “Имом Бухорийнинг Қуръон оятларини шарҳлашдаги ёндашуви хусусиятлари” каби боблардан иборат.

Муҳокамалар давомида тадқиқот иши атрофлича таҳлил этилди. Мавзу юзасидан қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Кенгаш аъзолари диссертацияларнинг илмийлик даражаси юқори еканлигини қайд этишди.

Илмий мажлис якунида кенгаш аъзолари томонидан Соатмурот Примов Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини ҳамда Aзизхўжа Иноятов еса Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги доирасида исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга муносиб экани бир овоздан маъқулланди.

Манба: Ўзбекистон халқаро ислом академияси Матбуот хизмати

260240cookie-checkДиссертация ҳимоялари муваффақиятли ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: