Ер юзида одам пайдо бўлибдики, унга уйқу ҳокимдир. Ухлаганда эса туш кўрмай иложи йўқ. Уйғонганда эса гоҳида тушидан таъсирланиб, таъбири нима экан деб ўйлаб қолинади. Исломда эса унинг ҳақиқати ўрганилиб, шариат асосида иш юритилади ва ҳукм чиқарилади.
Уламолар тушни 3 турга бўладилар:
“Қалб ҳикояси” деб номланиб, киши қайси бир нарса ҳақда кўп тафаккур қилган бўлса ўша нарса зеҳнида жамланиб, уни тушига кириши бор нарса.
“алғов-далғов тушлар” бўлиб, киши кундузи ташвишланиб юрган ишини , уйқу пайтида мия турли ўй- хаёллар тасаввур қилганидан бу хил туш пайдо бўлиб, муайян мақсадни кўзламайди.
“Солиҳ туш” мана шу рост туш ҳисобланади. Агар кишининг сўзи доим рост бўлса, кўпинча туши ҳам рост бўлади. Гўё нафс уйқуда ҳам уйғоқликда ҳам соҳибининг хусусиятларини ўзлаштирган бўлади. Шунинг учун ҳам “Содиқларнинг уйқуси илми яқийндир “ дейилади. Бу сўз Пайғмбаримиз (с.а.в) нинг: “Мўминнинг туши пайғамбарликнинг қирқ олтидан бир қисмидир “ деган ҳадисларига боғлиқдир.
Тушларнинг таъбири бўйича уламолар бир қанча фикрларни айтганлар :
Баъзи тушларнинг таъбири тушда қандай кўрилган бўлса тамомила шундай бўлади.
Баъзи тушлар бўладики, унинг таъбири кўрилган нарсанинг зиддига бўлади. Халқ орасида ҳам буни бир кишини тушида кимдир вафот этганини кўрса, у узоқ умр кўради деб, таъвил қилинганидек.
Баъзи тушларнинг таъбири , қиёслашга боғлаб қўйилган, яъни кўргани бошқа , лекин бошқа нарсага ўхшатиш қилинади. Мисол : Қуръони Каримдаги машҳур қисса , подшоҳ тушида 7 та семиз сигирни кўрди ва яна 7 та ориқ сигирларни кўрди. Саййидимиз Юсуф а.с. қандай таъвил қилганлар ?
7 та семиз сигирларни 7 та серҳосил йилга , ориқ сигирларни эса 7 та қурғоқчилик йилига қиёс қилиб, таъбир қилганлари каби.
Ҳамма тушга ҳам бир хил таъбир берилмайди, яъни кўрилган туш агарчи бир хил бўлса ҳам кишига қараб фарқланиши ҳам мумкин экан.
Бир шахс бир тушни 2 та фаслда кўрган бўлса, фасл эътиборидан таъбири фарқланади. Бунинг мисоли шуки, агар киши қишда бир оловни кўрадиган бўлса, унга яхшилик етади. Агар ёзда оловни кўрадиган бўлса, унга ёмонлик етади, деб таъбир берилади. Айтилинадики чунки қишда ҳамма оловга талпинади, ёзда эса ҳамма оловдан қочади.
Гоҳида тушлар зоҳиран бемаъни тушга ўхшайдию, лекин аслида у солиҳ туш бўлади.
Хорун ар Рашиднинг аёли Зубайда тушида ўзини кийимсиз ҳолатда кўрибди. Шу даражада ёмон туш кўрибдики инсонлар, ҳайвонлар, қушлар у билан зино қилаётганини кўрибди. У бундан ҳафа бўлиб уйғонибди ва ўзига бир шармандагарчилик етмасайди, деб қўрқибди. Лекин буни таъбири бошқача экан , буни таъбири у келгусида бир дарё қаздирар ҳалиги дарёсидан инсонлар, ҳайвонлар, қушлар, уй ҳайвонлари баҳраманд бўлишар экан. Бу дарё ўша Зубайда хоним учун садақаи жория бўлар экан.
Қуръонда зикр қилинганидек тушларни таъбир қилиш жоиз. Лекин бу тушлар орасини ажратиш қийин бўлиб, ботиний басират соҳибигина бу ишни ҳал қилади. Киши бундай зотларга тушларини камчиликсиз ва зиёда қилмасдан айтиб беради. Ва таъбир соҳиблари тушни қандай таъвил қилишса , шундай қабул қилади. Агар таъбир қилмаса, сукут қилади, хиралик қилмайди ва бу тушни “ менга фойдаси йўқ экан” ёки “ таъбирга лойиқ туш эмас экан” деб билиши керак бўлади.
Туш мавзуси жуда кенг қамровли бўлиб, бунга айрим олимлар алоҳида китоблар таълиф қилганлар. Ибн Сийрин раҳматуллоҳи алайҳ бу борада уларнинг пешвоси ҳисобланадилар.
АМОНОВА СИТОРА 4-КУРС ТАЛАБАСИ
Assalomu alaykum!
Man Sanobar Nurafshon shaharida yashayman.
Ingliz tili oʻqituvchisi bb ishlayman.
Mani tushlarim yoshligimdan beri amalga oshib keladi hattoki yuqoridan ovozlari BN eshitaman.Avvalida e’tibor qilmaganman. Qayta qayta ma’noli tush ko’rganizdan keyin e’tiborga olarkanmiz.Ularni aytib berishni hozir iloji yoʻq.Yaqinda ko’rgan eng oxirgi sini aytsam UshA kuni ishdan charchab kelib xufton o’qidimde vitrga kelganda hushi go’qolib holsiz bb qoldim va o’qimadim shu kuni kechqurun ikki kishi tushimda manga san qunutni bilmaysanmi deb ikki marta so’radi man ularga javoban bilaman deb turibman. Ertalab o’zimga xulosa qildim :;o’qimaganim Ollohim ga hush kelmadi .demak,manga ishora bu deb tushundim. Eheeee bunaqa tushlar juda koʻp bo’lgan.