islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Иброҳимжон домла Иномов Тошкентда ўтказилаётган ШХТ Халқ дипломатияси форумида қатнашмоқда

Шу йил 11-12 май кунлари Тошкент шаҳрида «Халқ дипломатияси – тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик» шиори остида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Халқ дипломатияси форуми бўлиб ўтмоқда. Унда халқаро ташкилотлар вакиллари, ШҲТга аъзо мамлакатлар парламентлари, нодавлат тузилмалар ва илмий-таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Нуфузли форумда Ўзбекистон Сенати Раиси Танзила Норбоева, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси ўринбосари, ШҲТнинг яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик бўйича Хитой қўмитаси раиси Шен Юеюе ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов, шунингдек, юртимиздаги турли давлат ва нодавлат ташкилот вакиллари, жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов қатнашмоқда.

Анжуманнинг биринчи кунида юртимизнинг ШҲТга раислиги ва республикамиз томонидан илгари сурилган ташаббуслар юқори баҳоланди. Делегациялар ШҲТга аъзо давлатлардаги ёш авлод салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш, ҳар йили ШҲТ маданий ва сайёҳлик пойтахти мақомини бериш амалиётини жорий этиш, “ШҲТ Эзгу ният элчиси” институтини ташкил этиш сингари мамлакатимиз таклифлари қўллаб-қувватлади.

Форум доирасида анжуман иштирокчилари томонидан ишлаб чиқилаётган лойиҳалар мамлакатларимизни янада яқинлаштириш йўлида муҳим қадам бўлишини бир овоздан эътироф этишяпти. Маҳаллий ва хорижий ташкилотлар вакиллари турли ғоя ва таклифларни илгари суришиб, муҳим ташаббуслар, қизиқарли тақдимотлар билан чиқиш қилишмоқда.

Маълумот учун, форум якунлари бўйича ШҲТ халқ дипломатиясининг Тошкент коммюникесини қабул қилиш режалаштирилган. Халқаро тадбир 12 май куни якунланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

299360cookie-checkИброҳимжон домла Иномов Тошкентда ўтказилаётган ШХТ Халқ дипломатияси форумида қатнашмоқда

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: