islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳга иймон келтириш вақти келди!

“Барчамизга маълум, борлиқдаги ҳар бир галактика қора модда (материя)дан ташкил топади. Ва шу кунга қадар бу қоидадан истисно бўлмасдан, собит туриб келган эди. Шунинг учун тадқиқотчи астроном уламолар “NGC1052-DF2” номли, таркибида қора модда мавжуд бўлмаган галактикани топишганида, жудаям қаттиқ ажабланишди.

“Таркибида қора модда бўлмаган бундай галактикани топиш – биз учун жудаям ғаройиб ҳолат. Чунки бу сирли, кўзга кўринмас субстанция (доимо ҳаракатланиб, ўзгариб турувчи модда) ҳар қандай галактиканинг асосий ташкил қилувчи моддаси ҳисобланади”, – деб бу тадқиқотнинг асосий рахбари АҚШдаги Йелсь университетида фаолият юритувчи олим Питер ван Докум (Pieter van Dokkum) хабар қилади.  – “Ўнлаб йилдан бери биз галактикалар қора модданинг йиғиндисидан ташкил топади деб ўйлар эдик. Унга кўра йиғиндилар ташкил топганидан кейин бошқа жараёнлар амалга ошишни бошлайди: қора моддадан газ ҳалотга тушади, натижада юлдузлар вужудга келади. Сўнг бу юлдузларнинг сони ортади – ваниҳоят бизнинг Сомон йўли галактикамиз каби галактика вужудга келади. Бироқ “NGC1052-DF2” галактикалар вужудга келишининг замонавий назариясига қарши чиқмоқда”.

Бу янги тадқиқотда Gemini North ҳамда Им Кек (бу иккала обсерватория ҳам Гавайида жойлашган), ҳамда Ҳаббл (Hubble) ва дунё бўйлаб жойлашган бошқа телескоплар томонидан тақдим қилинган маълумотлар чуқур ўрганилган.

“NGC1052-DF2” нинг катта ҳажми ҳамда хира нурини инобатга олган ҳолда олимлар уни жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактика деб ҳисобладилар. Бундай тур галактикалар 2015 йилда илк бор топилган эди. Жудаям қаттиқ шимилган, жипсланган (сверхдиффузная) галактикалар олимларнинг ажабланишига коинотда жудаям кўп топилди. Бироқ олимлар асосида қора модда ётмаган бирор галактикани бугунги кунга қадар топишмаган эди.

Галактикада масса қанчалик катта бўлса, унинг таркибидаги юлдузлар шунча тез ҳаракат қилишади ва унинг акси. “NGC1052-DF2” нинг тезлигини ўлчаб, Ван Доккум ва унинг гуруҳи таркибидаги уламолар шуни ҳисоблаб чиқардиларки унинг таркибидаги барча юлдузларнинг тезлигини кўринадиган моддага таянибгина ҳисоблай олса бўлади. Бундан галактикада қора модда йўқлиги ҳам келиб чиқади”, – дея Питер ва Докум (Pieter van Dokkum) хабар беради.

Буни ўқий туриб беихтиёр қуйидаги ояти карима эсимга тушди: “У осмонлару ерни пайдо қилгувчидир. Бирор ишни қилмоқчи бўлганида унга “Бўл!” деса, бўлаверадир” (“Бақара” сураси, 117 – оят).

 Ва яна: “У осмонлару ерни олти кунда яратиб, сўнгра аршни эгаллаган Зотдир” (“Ҳадид” сураси, 4 – оят).

Дарҳақиқат, бутун коинот ва ундаги нарсалар борки, барчасини ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзигина яратган. Қора модда ҳам эмас, ёки бошқа бир нарса ҳам эмас. Тўғри, то қиёматга қадар турли ҳил фикрлар, ғоялар, мафкуралар мавжуд бўлаверади. Бири йўқолиб, бошқаси янги кўринишда такрорланиб келаверади. Бироқ, Аллоҳ таолонинг илоҳий каломи ҳеч қачон ўзгармайди, янги тус олмайди ва қандай турган бўлса, шу ҳолатда то қиёматга қадар собит қолади.

Мана, ахир Аллоҳ таоло Ўзининг борлигини, борлиқни айнан Ўзи яратганлигини бандаларига билдириб қўйиш учун бандаларининг ўйлаб топган қонунларига хилоф равишда ҳеч қандай моддадан ташкил топмаган галактикаларни ҳам кўрсатиб қўймоқда. Ахир бундан ортиқ белги, аломат ҳам бўладими?

«Ақл эгалари учун белгилар бор…» (“Оли Имрон” сураси, 190 – оят)

Тошкент ислом институти

4-курс талабаси Нажмиддинов Бахтиёр

30700cookie-checkАллоҳга иймон келтириш вақти келди!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: