Лизинг- бу узоқ муддатли ижара бўлиб, унинг охирида ижарага олинган обектни сотиб олиш имконини беради ёки тўғридан тўғри ижарага олган шахс обектнинг эгасига айланади. Бир томондан оддий ижарага ўхшайди лекин ўртасида фарқ каттагина.
Лизинг-бу хизматдир. Мисол учун, тракторни лизинга олмоқчи бўлган фермер ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради. Ўз навбатида компания, ўз маблағлари ҳисобига тракторни ҳарид қилади ва уни мижизга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади. Белгиланган ижара муддати якунланганидан сўнг эса тракторга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади.
Ҳозирги кунда лизинг компаниялари ёки банклар таклиф қилаётган анъанавий лизинг шартномалари шриатга тўғри келмайди.Буни бир нечта сабаблари бор:
1.Битта шартномада иккита ақд бўлиб қолганлигидир. Бу икки ақд бир бирига шарт қилиб қўйилган. Ҳозир ижарага бераман, ижара муддати якунида сенга ижарага берган нарсамни ҳадя қиламан деса ҳадя ақди қўшилиб қолади ёки муддат якунида сотаман деса савдо ақди қўшилиб қолади. Шунда битта шартномада ижара ва ҳадя қилиш ёки ижара ва савдо ақди жамланиб қолади. Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:”Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам бир савдони ичида икки савдодан қайтардилар”. Термизий ривояти.
2. Барча ижара ҳукмлари жорий қилиниши керак. Ижарага берилган нарса ижарага олган кишининг айбисиз талофатга учраса ижарага берган киши зомин бўлиши керак. Ҳозирги кунда жорий бўлиб турган анъанавий лизингда эса ижарага олган киши жавобгар бўлади.
3. Агар суғурта қилдирмоқчи бўлса исломий суғурта қилдириши керак ва суғурта ҳаражатлари ижарага берувчининг зиммасида бўлиши керак.
4. Ижарага олинган обект бузилиб қолиб фойдалана олмаса ўша фойдалана олмаган муддатига ижара тўламаслик ҳуқуқига эга бўлиши керак.
5. Ижара ҳақини тўлаш мулк ижарага олувчига топширилгандан кейингина тўланиши керак. Ҳозир жорий бўлиб турган анъанавий лизингда эса Лизинг компанияси мол етказиб берувчига пул ўказган пайтдан бошланади(ҳудди банк кредити каби)
6. Ижара олувчи томонидан битим шартлари бузилмаса, ижара беручи битмни бир томонлама бузиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги керак. Анъанавий лизингда буни акси.
7. Ўз вақтида амалга оширилмаган тўлов учун ундилиган жарима учинчи томонга хайрия қилиниши керак. Анъанавий лизингда лизинг кампаниясининг ҳисобига тушади.
Лизинг амалиёти жоиз бўиши учун юқоридаги шартларга амал қилиниши ҳамда битим тузилаётганда соф ижара битими тузилиб,бу битимдан алоҳида ижара муддати тугагандан кейин ҳадя қилишга ёки сотишга ваъда берса шунда жоиз бўлади.
ТИИ 405 гуруҳ талабаси Азизов Нодирхон.