Тошкент ислом институтида “Февраль – Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан Таҳфизул Қуръон кафедраси томонидан Олий маъҳад талабалари ўртасида “Қуръон мусобақаси – 2024” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбир Қуръон тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов кириш сўзи билан тадбирни очиб берди. Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири Абдулҳаким қори Матқулов сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади. Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов мусобақа шартлари билан таништирди.
Эътиборлиси, бу йилги “Қуръон мусобақаси-2024” Финал босқичи 1-ўрин соҳибига УМРА йўлланмаси тақдим этилди.
Ҳакамлар Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчилари:
Жаҳонгир қори Неъматов – ҳакамлар ҳайъати раиси;
Исломхон қори Убайдуллаев;
Валихон қори Азимбоев;
Абдулбосит қори Қобилов;
Содиқжон қори Қурбонов.
“Қуръон мусобақаси-2024” Финал босқичида иштирок этадиган мураттаб қорилар ҳакамлар ҳайъати томонидан қуйидагича, 100 баллик меъзонда баҳоланди: Ҳифз-40 , тажвид-40, савт-10, тараннум-10.
Тадбирда Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Жаҳонгир қори Рўзиев бошловчилик қилди.
Мусобақада қуйидаги талабалар иштирок этди:
- Абдураҳмон қори Сўпиев, 301-гуруҳ, 3-курс талабаси;
- Сирожиддин қори Жалилов, 201-гуруҳ, 2-курс талабаси;
- Сайдуллоҳ қори Солижонов, 204-гуруҳ, 2-курс талабаси;
- Нурислом қори Умбаров, 302-гуруҳ, 3-курс талабаси;
- Муҳаммадамин қори Нажмиддинов, 102-гуруҳ, 1-курс талабаси;
- Саидбурҳон қори Фазлиддинов, 301-гуруҳ, 3-курс талабаси;
- Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев, 305-гуруҳ, 3-курс талабаси;
- Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржонов, 404-гуруҳ, 4-курс талабаси.
Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 2-курс талабаси Сирожиддин қори Жалилов;
2-ўрин: 4-курс талабаси Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржонов;
3-ўрин: 1-курс талабаси Муҳаммадамин қори Нажмиддинов.
“Қуръон мусобақаси-2024” Финал босқичи 1-ўрин соҳиби, Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Сирожиддин қори Жалилов УМРА йўлланмасини қўлга киритди.
Қорилар ва устозлар учун Қуръон ихлосмандлари томонидан ТИИ логоси туширилган торт ҳадя қилинди.
Мусобақа Тошкент ислом институтининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали онлайн узатилди:
https://fb.watch/qeTTslc9gw/?mibextid=Nif5oz
ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Зафар қори Маҳмудов