Инсон жон оманатини топширгандан сўнг у дафн қилишга тайёрланади. Марҳумга жаноза ўқилгач, уни қабрга қўйиш учун қабристонга олиб борилади.
Хўш, марҳумни қабрга қўйишда нима дейилади?
Марҳумни қабрга қўйишда “Бисмиллаҳи ва аъла миллати расулуллоҳ” дейилади. Бу ҳақда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизни қабрларига қўяр экансизлар “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳи” деб айтинглар”, дедилар. (Ибн Можа ривояти).
Бу мавзуда уламолар томонидан: Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан ривоят қилинади. У ўғилларига: “Қачон мени қабримга қўйсангиз, “Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам”, денглар. Сўнгра устимга тупроқ тортинглар…”деди” дегани маълумот сифатида берилади.
Аллоҳ таоло барчамизни комил иймон ва солиҳ амалларга муваффақ қилсин!
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
Руҳиддин Акбаров