islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Талабалар қироат бўйича ижоза олдилар

Тошкент ислом институти 104-гуруҳ талабаси Маҳмудов Алишержон Лутфуллоҳ ўғли  ва 301-гуруҳ талабаси Жалилов Сирожиддин Шукурулло ўғли Устоз Валихон қори Зоҳидхон ўғлидан имом Осим қироати, Ҳафс ва Шўъба ривоятларининг Шотибия йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олдилар.

Ижозани Ўн қироат бўйича ижоза соҳиби, “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Устоз Валихон қори Зоҳидхон ўғли кафедра мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва Шайх Иброҳим Абдулкарим ҳузурида топширди.

Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.

ТИИ Матбуот хизмати

439280cookie-checkТалабалар қироат бўйича ижоза олдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: